ao
ss

ОНАЕР

 Ракетамда ғизиллаб,

Парвоз қилдимменОйга.

Инсонларюзмингйиллаб

Орзу қилишганжойга.

 

Кейин ўтдимСатурн,

Марс ҳамдаЮпитерга.

Ўхшатмадим ҳечбирин

ВахтберганонаЕрга!

 БАҲОР

 Гулдастагабой баҳор,

Келдингетиб ниҳоят.

Кечагижимжитшудгор

Гўзалдирбугун ғоят.

 

Тураргулданболтомиб,

Кетолмайман ҳечнари.

Симирардим хўп қониб,

Агар бўлсамболари.

 КОЛХОЗПОЛВОНИ

 Раистоғам-чи, мени

Дедиларполвон.

Тағин«ҳалиёшсан-ку»,–

Деб, бўлманг ҳайрон

 

Бирпудликтошни кўкка

Отганим ҳам йўқ.

Юк тўлааравани

Тортганим ҳам йўқ.

 

Холос, товуқ боқишда

Бергандимёрдам.

Демак, полвонэкан-да,

Меҳнатсевар ҳам?!

 САХИЙЛОЛАЛАР

 Биргалашибуч ўртоқ –

Мен, Азизава Қўшоқ,

Кенглолазор қўйнида

Ўйнардикбекинмачоқ.

 

Бекинмоқчи бўлсаммен,

Ҳарлолаимлабсекин –

Дейди: «Келақол, ўғлон,

Бизнингмаконгабекин».

 TОF ҲАЗИЛИ

 –Бунчаулкансан, эй тоғ?

Сени илғолмас кўзим.

Қоянгтиква қиррали,

Мунча ҳам бўпсаназим.

 

–Сенэндиеттиёшда,

Боққин-чи бўйинггабир.

Миллионёшгакирсам ҳам

Ўсмаймишунча, ахир?

 ЯХШИ  НИЯТ

 Ҳаммада ҳамбор ҳавас,

МанакичкинаАваз

Кўккабоқарухламай.

Мендедим, қани сўрай:

«Қайларгаучдификринг?

Неларни қучдизикринг?»

Удер: «Қанийди бўлсам,

Мен қурувчи-космонавт.

Қурарэдимойга ҳам

Боғча, мактаб, интернат...»

Иккиланма ҳеч, Аваз,

Бу хаёлинг хом эмас.

Белни боғла, билим ол,

Яхши ният – ярим мол.

 ИШҚИБОЗ ҚОРЛАР

 Ким чаққон-у, ким ботир,

Билиб оламиз ҳозир.

Қатор турар чаналар,

Диққат пойга бошланар.

Ҳамма тайёр турган кез,

Деб: «Қани, ким ошади».

Томошабин қорлар тез

Кўкдан ерга шошади.

 ЯНГИ ЙИЛ, САЛОМ!

 Дилга севинч бахш этган,

Юртга безак нақш этган

Эй, улуғ айём –

Янги йил, салом!

 

Ўртада кўм-кўк арча,

Атрофда уйнар барча.

Жўш урар илҳом,

Янги йил, салом!

 

Элчи соат жарангдор,

Бонг урди ўн икки бор.

Янграр бир калом:

– Янги йил, салом!

 

Бир ёш берган бу байрам,

Бугун, эрта, индин ҳам

Этади давом.

Янги йил, салом!

 БОҒЧАМИЗГА КЕЛИНГ

 Боғчамизга биз кеча

Арча келтирдик.

Эринмай, ҳар шохига

Уйинчоқ  тердик.

 

Байрам бўлар бу ерда –

Бугун, билсангиз.

Хўп томоша қиласиз

Агар  келсангиз.

 ОКТЯБРЯТ

 – Қорбобомиз ким,
Айтайми, Ҳаким?
Октябрят у.

– Соқоли бор-ку?!

– Бу соқол – сохта,
Соқолмас, пахта.

– Ростданми Сора?
Ўхшабди, қара.

– Ҳар ишни билар

Октябрятлар.

 ШИРИН ОРЗУ

 Бузоғимни боқман –

Сигир бўлсин, деб.

Кўзачалар сарёғу

Сутга тўлсин деб.

 

Барра ўт еб бузоғим

Ўсар кун сайин.

Тез кунда тотли қаймоқ

Ялашим тайин.

 ЖИДДИЙ ИЛТИМОС

 – Нима қилиб қўйдинг,–деб

Уришар укасин Тош.

(У чизган «жанг» расмини

Бўяб ташлабди, бебош.)

 

Жавоб берар укаси

Кўзларини қилиб лўқ:

– Майли, чизинг кабутар,

Лекин, урушга йўл йўқ!

 МАШҚ  ҚИЛ

 Мен футболчи, футболчи,

Қани мендан тўп ол-чи.

Майкамда «9» номер,

Тўп тепсам, титрайди ер.

 

Чаққон алдаб чалғитсам,

Ранжима мендан Қобил.

Футболни севсанг чиндан,

Сен ҳам мен каби машқ қил.

 НИМЖОН ФУТБОЛЧИ

 – Футбол ўйнайлик, Тоҳир.

– Оёғим оғриқ, ахир!

– Юравер, бордир имкон,

Бўласан дорвозабон.

 

- Ҳо, бу сафар қўлим ҳам

Оғриб қолсинми, Маҳкам?

–Ҳакам бўл, унда, ўртоқ.

– Аттанг, кўзим хирароқ.

 ЯХШИ ҚИЗ

 Яшил рангли рўмолчам

Кирлаб қолибди бирам.

Озгина сув қайнатай –

Рўмол бўлсин ойнадай.

 

Кир қилай-у мен доим,

Ювиб берсинми ойим.

Йўқ, қилмайман овора,

Қани совун, тоғора?

НОЗИКВОЙ

Кўчага кам чиқар Нор,

Кўринмас сой бўйида.

Тайёрга бўлиб айёр,

Кўпчиб ётар уйида.

 

Тўп тепмайди ҳеч маҳал,

Хуш келмайди офтоб ҳам…

Охир, бўлиб у касал,

Чақирдилар «Тез ёрдам».

МЕҲНАТ – ТАГИ РОҲАТ

Эккан эдим баҳорда

Ҳовлимизга ошқовоқ.

Чирмашиб пишди дорда,

Шунча кўп — бўлмас адоқ.

 

Бу ёққа кел, ялқов Нор,

Егин тўйиб бир товоқ.

«Маза-ку» деб, бу баҳор

Сен ҳам эккин ошқовоқ.

«ЯЛҚОВ УКА»

Таажжубдан бош қашлаб Нор –

Дейди: «Укам кўп айёр.

Қаранг, ўн кунлик тойчоқ.

Чопар мисли арғумоқ .

 

У беш ойлик бўлса ҳам

Босолмайди бир қадам».

УЧ ЁШЛИ ПОЛВОН

Мен полвонман, мен полвон,

Демангиз «гапинг ёлғон».

Баҳслашсангиз ютардим,–

Мен мушукни кўтардим.

ОМАДСИЗ ОВЧИ

Тўрга тушмай сакрашар –

Балиқлар «шопир-шупур».

Кулар танг аҳволимдан

Бақалар «қақир-қуқур».

СЕЗГИР ЧЎПОН

Қўзичоғим маърайди,

Менга зимдан қарайди.

Бу қарашнинг маъноси:

Ўт билан сув сўрайди.

АҚЛЛИ ТАРВУЗ

Гердайиб малла тарвуз –

Дер: «Оғайни, мени уз.

Шарбатга тўй ва албат–

Деҳқонга ҳам айт раҳмат».

КИЧКИНА ОFA

Ғозим бўйин чўзиб деди:

«Жўхори сеп, ғa-ғa-ғa»,

Дарров сепсам, яйраб ейди,

«Раҳмат,— дейди,— жон оға...»

ИШБУЗАРМОН

( ҳ а з и л )

Ишбузармон ҳой қайчи,

Инсофинг борми, айт-чи?

Бут нарсани қиясан,

Қачон нафсинг тиясан.

СУЮНЧИ БЕРИНГ, ОЙИ

–Хафа бўлдингиз пича,

«Бир» олиб қайтсам кеча.

Бугун мен «икки» олдим,

Аълочи бўлиб қолдим.

ШЕР ЎҒЛОН

Ойболтажон, ойболтам,

Тиғинг ўткир бунча ҳам?

Тез ёрақол тўнкани,

«Шер ўғлим», десин дадам.

НОК

Нокни кўриб шўх Йўлдош,

Баланд шохга отди тош.

Яхши эмас, дегандек

Шох тебратиб қўйди бош.

ИНЖИҚ

Ойим ҳолва берса ҳам

«Асал» деб йиғлар Гулноз.

Бирдан қўзиб иштаҳам,

Еб қўйдим ўзим паққос.

 

Овунди ўтгач бир оз,

Ҳолва йўқ, кўрса Гулноз.

Балога қолдим-ку еб,

Энди йиғлар «ҳолва» деб.

КУЗ ТАШВИШИ

Баҳор чоғиДилмурод

Обод қилди боғини.

Экди уч тўп олҳирот,

Боғлаб олиб жағини.

 

Дарддан ҳоли танг анча,

Аммо тўхтамас иши.

Чунки, мева пишгунча

Тузалиб қолар тиши.

УЧМОҚЧИМИЗ

Етиб келиб орқамдан,
Кўп суйкалдинг, кучукчам.
Сезиб турибман, мендан –
Ажрагинг йўқ сира ҳам.

 

Чўчитмасанг бировни,

Кетмасанг излаб овни,

Қилмас бўлсанг тўполон,

Юрақол, майли, Арслон...

 

Кетмоқда деб ўйламанг

Бизни боғча ё дарсга.

Ҳозир кучук иккимиз

Учамиз тўғри Марсга!

СУҲБАТ

– Ғозлар, бир сўз дейсизми?

– Fa-ғa-ғa.

– Тотли сули ейсизми?

– Ҳа-ҳа-ҳа.

 

– Нега патни силайсиз?

– Ғоқ-ғоқ-ғоқ.

- Мендан нима тилайсиз?

- Боқ-боқ-боқ.

КИМ ТУ3ATAДИ?

Қуёним бор – «вов-вов» дер,

Кучугим бор – беда ер.

Хўрозим сувда сузар,

Мушугим арқон узар.

Тонгда қичқириб — «қуқ-қу»,

Балиғим бермас уйқу.

Эшагим пойлар сичқон,

Тошбақам учқур, жайрон.

Тойчоғим кўп сустқадам,

Тез юролмас сира ҳам.

Тухум босар бузоғим,

Ўрдаккинам — сузоғим.

Куну тун ҳанграр эчким...

Ҳой, гапимдан кулган ким?

Сўйлаган бўлсам чатоқ,

Ўзинг тўғри айт, ўртоқ.

У БЎЛМАСА…

Товуғимга берсам дон,

У менга берар тухум.

Еса ҳамки суякдан,

Тухум бермас кучугим.

 

Ажабланиб бобом дер:

– Шуни билмайсан наҳот,

Ит бўлмаса, тулки ер –

Товуқни ўша заҳот.

КУЧУККИНАМ

Шарпа сезсаёқ дарров –

Жар солар: «Ир-р, вов-вов-вов»,

Қопағон кучуккинам.

 

Югурмайин қанча тез,

Елиб борар изма-из,

Чопағон кучуккинам.

 

Бекинсам гул ортига,

Келиб яна тортқилар,

Топоғон кучуккинам.

[Asosiy] [Adib haqida] [Bolalar uchun] [Hikoyalar] [Eski kitoblar] [Qissalar] [Kattalar uchun]
Hosted by uCoz