ЗАРНИЦАЧИЛАР
Бизлар
уйин уйнасак,
Қовоқ,
солманг,
холалар.
Жасур
аскар бўлади
Чаққон,
шоввоз
болалар.
Елкамизда
автомат,
ЎнбошимизТошмамат.
Иноқ-аҳил
улғайсак,
Ортар
яна кучимиз.
Ожизларга
ҳеч қачон
Йўқдир
бизнинг
ўчимиз.
Елкамизда
автомат,
Ўнбошимиз
Тошмамат.
Бизникидир
келажак,
Уддалаймиз
ҳар ишни.
Биздан
чиқмас
талончи,
Машқ
қиляпмиз қувишни.
Елкамизда
автомат,
Ўнбошимиз
Тошмамат.
ЛАГЕРГА
БОРГАН
КУЧУКЧА
Баҳодирвой
лагерга
Кетмоқда
эди.
Кучукчаси:
«Вов...
Мен ҳам –
Бораман»,
деди.
Ола
кетди
болакай,
Дўстини
бирга.
Тушда
етиб боришди
Кўм-кўк
адирга.
Баҳодирни
эъзозлаб
Кутиб
олишди.
Кучукни
ҳам тез кунда
Севиб
қолишди.
Чунки
қўшиқ машқ қилса
Болалар
агар,
Акилларди
жўр бўлиб
Қувноқ
Олапар.
Гоҳ
ҳаммага қўшилиб
Ўйнарди
футбол.
У
ёки бу
томонга
Урар
эди гол.
Шахматга
ҳам озми-кўп
Етарди
фаҳми –
Кўп
ютқазган
болага
Келарди
раҳми.
Саналади
походда
Жасур
сафбоши.
Бошқалардан
қаттиқроқ
Эди
бардоши.
Турар
эди қаторга
Тизилганда
саф.
Овқат
ҳақда
гап кетса,
Ялар
эди лаб.
Бўйсунарди
тартибга,
Чалинса
горн –
Дарров
сўри остидан
Оларди
ўрин.
Уни
мақтар
эдилар
Қоровул,
фаррош:
–
Бунча эсли
бўлмаса!..
–
Бунчаям
ювош!..
...
Янги дўстлар
топиб у,
Эди
шод-хуррам.
Афсус,
ўтиб
кетаркан
Тезда
бир ой ҳам.
Кетар
пайти хушлашиб
Қолди
болалар:
– Сени
эслаб
юрамиз...
– Хайр,
Олапар!
МИРШАРИФ
БЕКОРЧИ
Фарҳод
чўмилар,
Сувга
кўмилар.
Тилини
чиқариб,
Эрмаклар
Миршариф:
«Фарҳод
– пароход,
Фарҳод
– пароход...»
Тер
тўкиб шаррос,
Сув
ташир Парвоз.
Тилини
чиқариб,
Эрмаклар
Миршариф:
«Парвоз
– паровоз,
Парвоз
– паровоз...»
КОЛХОЗ
БОҒИДА
Пиёдалар
тўпланди,
Камончалар
ўқланди,
Бордир
ҳатто милтиқлар.
Қоринларни
қашлаймиз,
Олға
юриш
бошлаймиз,
Икки
ёнда «отлиқлар».
Боғни
қўққис
босамиз,
Олма
еймиз роса
биз,
Бақиришиб,
чинқираб.
Келиб
қолса қоровул,
Ҳуштак
чалар Матқовул,
Чекинамиз
тирқираб.
БИРИНЧИ
МАҚТОВ
Кўринмайсен,
Мамажон?
Ўқияпман,
аммажон.
Ўқишларинг
дурустдир?
«Балли!»–
деди
директор.
Нега
«балли» деди
у?
Шошиб
келар эди у,
Мен
дарров йўл
бўшатиб,
Салом
бердим
ўхшатиб!
ТУШИМДА
Саккиз
кўзли
алвасти
Мен
билан хўп
гаплашди.
Битта
кўзин қилди
лўқ,
Иккинчиси
ўйнар шўх,
Учинчисин
сузди
сал,
Тўртинчисин
қисди сал,
Бешинчиси
йилтирар,
Олтинчиси
мўлтирар,
Еттинчиси
йиғларди,
Охиргиси
ухларди...
БОТИРВОЙНИНГ
МАРСИЯСИ
Жунпайпоғим
бор эди
Иссиқ
ва юмшоқ.
Тутингандик
Ўтган қиш
Иккимиз
ўртоқ.
Мана,
яна қиш
келди,
Мен-ку
соғ-омон.
«Ўртоғим»ни...
Ҳе,
афсус,
Еб
кетди Сичқон.
ОСМОНДАН
ТУШГАН
СОЗАНДА
Кўрганмисиз
Турли
созни
Чала
олган машшоқларни?
Мен
барглардан
чанг ясайман,
Дутор
қилиб бошоқларни.
Гоҳ
ураман
чирмандани
Томингизни
тириқлатиб.
Томчиларни
ўйнатаман,
Кўлмакларда
дириклатиб.
Лол
қоласиз
Қиёқлардан
Ўзим
ғижжак ясаб
олсам.
Узун-узун
зиналарни
Пианино
қилиб чалсам.
Мени
оддий ёмғир
дейсиз,
Билмайсизки
– созандаман.
Созандани
севар ҳамма,
Шунинг
учун
арзандаман.
БОДРИНГЛАР
Боқсанг
кўзинг қамашар,
Баргда
ёнар
шудринглар.
Дилдирашиб
ухлашар
Тўлпоқ-тўлпоқ
бодринглар.
Палакларни
титкилаб,
Тонгда
бодринг уздик
биз.
Тўлпоқларни
турткилаб,
Эҳ,
уйқусин
буздик биз.
СЎНГГИ
АХБОРОТ
Бўлиб
ўтди қишлоқда
Кеча
зўр шамол.
Натижада
рўй берди
Анчайин
кор-ҳол.
Узум,
боши айланиб,
Бўп
қолди касал,
Шохдан
йиқилиб Олма,
Ётибди
ўсал.
Хатто
Гилос лат
еди,
Бўлса
ҳам абжир.
Тўқнашувда
Анорга
Чапланди
Анжир.
Шамоллатди
қорнини
Ошқовоқ
полвон.
Пачоқ
қилди
бурнини
Мулла
Бақлажон.
Уйқичироқ
бир Тарвуз
Юмалаб
бориб,
Уйғонибди,
қовуннинг –
Бошини
ёриб.
Ноклар
ерга тўкилди
Бўлишиб
бир жом. ...
Аммо
зарар
кўрмади
Сабзи
ва Шолғом.
КАЛИШ
АФСОНАСИ
Сени
кийиб олишиб
Роса
кезиб юришди.
Йўлакдаги
хасларни
Дангал
эзиб юришди,
Калишвой.
Писанд
қилмай қарардинг
Эҳ,
ўзингдан
пастларга...
Охир
сени ёқишди
Қўшиб
ўша хасларга,
Калишвой.
МАСХАРАБОЗ
БОЛА
Катта
қизил
бурунли
Қизиқчиман,
биласиз.
Айбингизни
гапирсам,
Хафа
бўлмай
куласиз,
Вах-хах-ха.
Гапиришдан
ийманган
Олсин
менинг
ўрнимни.
Қарзга
бериб
тураман
Катта
қизил
бурнимни,
Вах-хах-ха.
САЛОМНОМАЛАР
Қўрқоқларнинг
қўрқоғи ғилай
Қуёнга салом,
Йўқдир
яқин ўртоғи,
шўрлик
Чаёнга салом.
Шохдан
шохга
югурган,
думида уй
супурган,
Ёнғоқ
чақиб
тупурган шўх
Олмахонга
салом.
Арғамчидек
буралар, янтоқларга
ўралар,
Қўнғиз
ўтса мўралар,
бўғма Илонга
салом.
Ҳукизларни
йиқитган, Қашқирларни
қўрқитган,
Бор
жонзотни ҳуркитган
шоҳ Арслонга
салом.
Буғуларнинг
қондоши,
очликка зўр
бардоши,
Камроқ
бўлса ҳам
оши, эркин Қулонга
салом.
Хумбош
ҳамда хирқироқ,
озиқ тиши
ошпичоқ,
Очкўзлиги
сал чатоқ, хасис
Қобонга
салом.
Нафси
ўлжа тилаган,
қўлин қонга
булаган,
Аста
мўйлов
силаган
писмиқ
Сиртлонга
салом.
Мешкай
қорни қовоқдир,
бурни таппак
товоқдир,
Икки
лунжи лавоқдир,
гўл
Каркидонга
салом.
Гулдор
тўни
келишган, қуртларни
еб тўлишган,
Чирик
дарахтни
тешган Қизилиштонга
салом.
Чидаб
совуқ-ушукка,
инсоф тилаб
Мушукка,
Нонни
судрар
тешикка, олғир
Сичқонга
салом.
Ўғриларнинг
устаси, қушнинг
хунук
тусдаси,
Кўриб
қўйинг
нусхасин, сур
Зағизғонга
салом.
Туну
кун ер қазиган,
захда ётиб
озиган,
Кўп
тиришиб, оз
еган гўсхўр
Юмронга
салом.
Игна-бигиз
сотувчи, кузда
лойга
ботувчи,
Илон
пойлаб
ётувчи Типратиконга
салом.
Бебаҳодир
пўстини,
пойлар ҳатто
дўстини,
Сипо
деманг сиз
уни, айёр Қоплонга
салом.
Ризқин
мағрур
излаган,
юксакларни
кўзлаган,
Рақибини
тузлаган
ботир
Тарлонга
салом.
Булбул
каби изиллар,
тоғ-тошларда ғизиллар,
Йиртқичлардан
безиллар,
дўстим
Жайронга
салом.
НОДОН
ДЎСТ
Бир
Хўтик бор эди
нодон, улғайиб
гўл Эшак
бўлди,
Мақтанчоғу
ўзбилармон,
ўта қайсар,
сўтак бўлди.
Ёқимлидир
ашулам деб,
кўрар қаттиқ ҳанграшни
эп,
Ажриқ
қолиб шўрани
еб, ғажигани
терак бўлди.
Қувонганда
у, албатта,
толиққунча
отар шатта,
Оғилхона
тўзиб баттар,
туёқдан ер
кавак бўлди.
Келиб
бир кун деди
Тойчоқ:
«Экансиз-ку
жуда қувноқ,
Қилмайсизми
мени ўртоқ?»
Эшакка дўст
керак бўлди.
Той
Эшакка бўлиб
улфат, бошга
тушди неча
кулфат,
Похол
унга эди
намат, энди
тупроқ тўшак
бўлди.
Булбул,
сен ҳам нодон
эдинг, дўст
ёмони бўлмас
дердинг,
Той
ҳолини ўзинг
кўрдинг, энди
фикринг
бўлак бўлди.
БАҲОР
Шимол
томон қочди қиш
баҳоройдан
зириллаб,
Илиқ
шамол
жанубдан
кириб келди
гуриллаб.
Гуллаб
юпун бутоқлар,
шона очди
бойчечак,
Майсазорда
яйрашар
Чигирткалар
чириллаб.
Шошиб
узоқ ўлкадан қайтар
қушлар
галаси,
Олдин
келди
маррага шўх
Чумчуқлар
пириллаб.
Келди
сўнгра
Майнахон Чуғурчиққа
эргашиб,
Фақат
Қарға
шимолга
кетиб қолди
жириллаб.
Кезар
дала-қишлоқни
куйлаб дайди Ҳаккавой,
Юрар
турли нарса
еб, томоғи
сал хириллаб.
Кўкқурт
чиқди
тухумдан,
Пашшаларга
кирди жон,
Қовоғари
узоққа учиб
кўрди
дириллаб.
Чаман
бўлиб тоғларда
очилганмиш
лолалар,
Соз
бўларди,
Булбулжон,
бориб келсанг
ғириллаб.
ОЛАМДА
НИМА ГАП?
Қарға
қўшиқ
бошлади ўз вақтини
чоғ қилиб,
Шоқол
йиғлар, ёлғизлик
юрак-бағрин
доғ қилиб.
Зебра
ола тўн
бичар, Айиқ
ювар
пўстинин,
Пингвин
қора шим
тикар,
камзулини оқ қилиб.
Доктор
бўлиб
Эчкивой дори
берар Қўйларга,
Отдан
раҳмат
олибди Тойчоқни
у соғ қилиб.
Мойшишадан
термилар
дурбин дея Қуёнча,
Ранжитди
у ойисин оқ
кўйлагин ёғ қилиб.
Тулкиларга
қир азиз, Тўнғиз
севар тўқайни,
Эчкиэмар
сайр этар
янтоғзорни
боғ қилиб.
Шинни
йиғиб
чечакдан
уйга жўнар
Болари,
Қайтиб
келар у яна
хумчасини қоқ
қилиб,
Бўри
қувар
Кийикни, Балиқчани–Чағалай,
Лочин
пойлар
Майнани
кўзларини зоғ
қилиб.
Булбул
ёзди бу
шеърин ўқисин
деб
Булбуллар,
Сўйлаб
юрманг
Эшакка, тоқатини
тоқ қилиб.
ТУМШУҚЛАР
Тирикчилик
учун,
дўстлар, ҳаммага
ҳам керак
тумшуқ,
Ўз
тумшуғи ҳар
кимга соз,
даркор эмас
бўлак тумшуқ.
Бигизтумшуқ
бўлар Лайлак,
қайчитумшук;
ана – Турна,
Балчиқларни
титкиловчи
Ўрдак эса
курактумшуқ.
Қашқирники
қонли тумшуқ,
Айиқники шира
тумшуқ,
Киртумшуқ
бу–Чучқа
полвон, Итлар
азал сўлактумшуқ.
Гала-гала
балиқларни
сувга қўшиб
симиргай Кит,
Сувни
туфлар, қолар
балиқ, ана
сизга
элактумшуқ.
Қурбақалар
– қошиқтумшуқ,
Филлар эса – ичактумшуқ,
Пичоқтумшуқ
– Тўнғизлару,
Бегемотлар –
челактумшуқ.
Деганмишсиз:
«Тумшуқ
турин яхши
билмас экан Булбул...»
Менинг
ёзган
китобчамга
суқибсиз-да,
демак, тумшуқ?
МУШУКЛАР
Тезроқ
келинг ювошу қайсар,
бароқ
Мушуклар,
Қоплон билан
Сиртлонга
уруғ-аймоқ
Мушуклар.
Ана,
Жаннат
холангиз соғиб
келди
сигирни,
Бирга-бирга
яланглар
суту қаймоқ,
Мушуклар.
Кучукка
ҳам озгина
бера қолинг қизғанмай,
Сўнг
яшайсиз у
билан апоқ-чапоқ,
Мушуклар.
Бор-йўғи
тўрт ҳарфни
ўрганибсиз
«миёв» деб,
«Алифбе»дан
бирон ой
берай сабоқ,
Мушуклар.
Қаймоқ
яланг,
деганда жуда
хурсанд
эдингиз,
Гап
очилса ўқишдан,
солманг қовоқ,
Мушуклар.
Мана,
Булбул
дўстингиз
сизга атаб
шеър ёзди,
Босилмаса
бу шеърим,
ишлар чатоқ,
Мушуклар.
БЕПУЛ
ТОМОША
Жониворлар
қишлоқда
цирк очишди
кенгашиб,
Туя
емни чуқурдан
олволармиш
энгашиб.
Югуроқмиш
Қорамош,
бўлар қизиқ
томоша,
Уни
қувлар
Кучуклар
Олапарга
эргашиб.
Пишиқ
ёғоч охурни
От пачоқлар
шатталаб,
Маърар
дорбоз Қўзичоқ
симёғочга
тирмашиб.
Буқа
полвон
силтаниб
узиб ташлар
занжирин,
Ўтар
шоввоз
Такалар тўсиқлардан
сакрашиб.
Кўзбойлоғич
Бўталоқ сим
ўтказар
бурундан,
Кураш
тушар
Эшаклар қайиш
белбоғ
бойлашиб.
Эпчил
Бузоқ бир
пайтда эмар тўртта
Сигирни,
Улоқ
ошар умбалоқ,
арғамчига
чирмашиб.
Кизиқчиси
йўқ-ку, деб
Булбул ҳайрон
турган чоқ,
Чиқиб
келди Чўчқалар
бетга балчиқ
суркашиб.
ТОНГ
Қуёш
чиқиб келди
тоғдан, нурга
тўла
чўнтаклари,
Жон
киритди
далаларга
Тўрғайларнинг
ҳуштаклари.
Шабнам
ялаб, тутлар
териб, жўр
бўлишди Майналар
ҳам,
Бир
тарафда ялла
айтар
пичанзорнинг
Ғурраклари.
Кучукларни
уйғотди сўнг
шовқин солиб
тождор Хўроз,
Жаҳли
чиқиб
акиллашди маҳалланинг
Кўппаклари.
Кўршапалак
бекинган чоқ қаҳқаҳ
уриб кулди
Бойқуш,
Чумчуқ
овқат топиб
келди уйғонгунча
«гўдак»лари.
Тиниқ
сувда қуёш
акси, тутиб
олсанг қандай
яхши,
Ҳовузчага
отилишди қишлоқнинг
шўх
Ўрдаклари.
Айтиб
берди сизга
Булбул
тонгда ўзи
кўрганларин,
Жонингизга
теккандир-а, Қарғаларнинг
эртаклари?
АЖОЙИБХОНАГА
МАРҲАМАТ!
Ана
қўпол
Бегемот,
бурни қумғонни
кўринг,
Чайнаб
ётар текин
ўт, Жираф
нарвонни
кўринг.
Еган
каби қалампир
бети бужмоқ, қаранг
бир,
Оғзида
тиш йўқ
«кампир» –
Бақа шодонни
кўринг.
Шохда
карнай чалади,
тўни
ола-буладир,
Номи
Ҳакка
холадир, гапи
ёлғонни
кўринг.
Ўтдан
гулни
ажратмас,
кўпрок хашак
еса бас,
Эси
кирса
ажабмас,
Хўтик
нодонни
кўринг.
Камзулчаси
жа таранг,
кийим-боши
рангго-ранг,
Тумшуғи
ўткир,
заранг,
Жиблажибонни
кўринг.
Шер
– нариги
хонада, Шоқол
нега панада?
Куч
бўлмаса
танада,
зўрдан
гумонни
кўринг.
Бўрсиқ
сўрар бармоғин,
Сувсар қашлар
қулоғин,
Қоплон
чархлар
тирноғин,
нафси ёмонни
кўринг...
Булбул
тўкин ёз чоғи
очди
жонзотлар боғи,
Қушларнинг
йўқ саноғи, ҳар
хил ҳайвонни
кўринг.
ЖЎЖА
Ёриб
чиқдим
тухумни,
шундай
шоввоз
Жўжаман,
Таниб
олдим
бувимни, кўзи
чарос
Жўжаман.
Ҳар
ён боқдим
аланглаб, дон
қидирдим
жаланглаб,
Юриб
кўрдим
лапанглаб,
масхарабоз
Жўжаман.
Қаранг,
дунё ёп-ёруғ,
опаларим
сап-сариқ,
Мен
қораман ва
ориқ, ўзига
хос Жўжаман.
Чигирткани
қираман, гоҳ
пашша еб
кўраман,
Нима
топсам
«ураман», асл
хўроз
Жўжаман.
Кириб
қолса
катакка,
тегмайман ёш
Ўрдакка,
Еса
еяр у макка, ҳаммага
мос Жўжаман.
Еб
кўраман
думбулдан,
камчилик йўқ
ул-булдан,
Қолишмайман
Булбулдан,
ширин овоз
Жўжаман.
АЖОЙИБ ҚЎШИҚ
Куйлаб
борар
Эшаклар
бир-биридан
ўтишмай,
Товуқхонлар
бўйланар
ахлатларни
титишмай.
Қулоқ
солди Бузоқлар
бўлишганча
маҳлиё,
Оғзидаги
чайналган
емларини
ютишмай.
Мушуклар
бош тебратар
жўр бўлишиб оҳангга,
Қўшиқ
тинглаб лол
турган Сичқонларни
тутишмай.
Динкайтириб
қулоғин
Хачир
тинглар узоқдан,
Яқин
борди Чумчуқлар
ҳофизлардан
чўчишмай.
Анграйган
чоқ Зағизғон,
ёнғоқ тушди оғзидан,
Бақрайганча
Бақалар
турар сувга
чўкишмай.
Эчки
силаб соқолин
ёнбошлади
майсага,
Жангар
Итлар жим қолди
бир-бирларин
сўкишмай.
Ҳатто
Булбул тан
берди бундай
баланд овозга,
Кетиб
борар
Эшаклар қарсакларни
кутишмай.
ҚЎЗИЧОҚ
Туғилди
бир қўнғир Қўзи
онасидек қўрқоқ
бўлиб,
Гоҳи
койиб қолар
ўзин:
«Юрибманда
пайпоқ
бўлиб».
Серка
олдда ғоз
юрган дам,
келар унинг
кўзига нам:
«Туғилмадим
нечун мен ҳам
унга уруғ-аймоқ
булиб?»
Яйлов
йўли анча узоқ,
ҳар куни у
йўрғалар тоқ,
Мана,
энди чопар қувноқ,
Улоқ билан
ўртоқ бўлиб.
Гоҳ
ўйнашиб Улоқ
бебош, биқинига
ниқтайди бош,
Қўзи
шўрлик берар
бардош эти
моматалоқ
бўлиб.
Улоқ
ўрнак бўлган
маҳал у ҳам
тошдан
сакрар
дангал,
Бир
кун тойиб оёғи
сал, уйга қайтди
чўлоқ бўлиб.
Булбулча,
кўп бўлма ҳайрон,
Қўзи унча
эмас нодон,
Бўлса
булар сал
ногирон, улғайса
бас мардроқ
бўлиб.
СУВ
ОСТИ
ДУНЁСИДА
Итбалиқни
қувар Лаққа, қанотини
ҳилпиллатиб,
Ўлжа
пойлар Қисқичбақа,
мўйловини
селкиллатиб.
Тангабалиқ
қирғоқ
бўйлаб борар
семиз қуртни
ўйлаб,
Аррабалиқ
юрар ўйнаб,
тишларини ғирчиллатиб.
Серқамишроқ
пана ердан
Сувкаламуш
чиқди бирдан,
Чаққон
ортга қайтди
Чўртан, қочди
думин қилтиллатиб.
Тошбақа
энг сусткаш,
лекин, у ҳам
овқат излар
текин,
Кандикларни
титар секин,
косасини
йилтиллатиб.
Очлигидан
беҳол мудраб,
Илон борар
думин судраб,
Бақа
писиб ётар
титраб,
кўзларини мўлтиллатиб.
Кўриб
турар Булбул
барин, бир
хил ўйлар ёшу
қари,
Тўйдирсам
деб тезроқ қорин,
юрар оғзин
чўлпиллатиб.
ПАРРАНДА
САЙЛИ
Магазинга
кириб Зағча
сотиб олди
пилдироқдан,
Ойиси
сал койиб
берди:
«Олмабсан-да
шилдироқдан!»
Қарға
йўлда қўнғиз
сотар: «Ken қолинглар
арзонига,
Мана
зўр-зўр тиллақўнғиз,
тотиб кўринг йилтироқдан».
Маст
Чуғурчиқ қўниб
томга ғийбат қилди
Синчалакни,
Тарқалишди қушлар секин безиб тили
валдироқдан.
«Қушконцерт»га
кириб Читтак
ўрин топди
энг орқадан,
Бир Туяқуш
келиб барвақт
жой олибди
олдироқдан.
Майин
қўшиқ айтди
Каклик,
сайраб турди
Беданахон,
Пастдан
талаб қилди
Ўрдак:
«Эшитайлик Қарқуноқдан!»
Вир
пайт шаррос қуйиб
ёмғир савай
кетди кўринганни,
Паналарда
Мусичалар ғу-ғулашар
дилдироқдан.
Булбуллигим
кўрсатай деб
мен ҳам
куйлаб юрган
эдим,
Сайлгоҳдан
қочиб келдим қўрқиб
момақалдироқдан.
УЙҚУ
ОЛДИДАН
Шошманг,
ширин қушчалар,
кавлаб кўрай
чўнтакни,
Зора
топсам
сизларбоп
бирон янги
эртакни.
Йўлбарс
кетиб
ўрмондан, шоҳ
бўлганмиш
энди Фил,
Танлаганмиш
у кеча
вазирликка
Читтакни.
Биринчи
«А» синфда
Маймун уч йил
ўқибди,
Ёқтирмайман,
дермиш у,
кўчиб юрган
тентакни.
Пингвин
пайдо
бўлганмиш Оқтош
деган қишлоқда,
Келганмиш
у қутбдан
кўрмоқ учун
Эшакни.
Аразлабди
Китдан Бит,
бузилганмиш
ошналик,
Чаён
эса ўзига
дўст қилганмиш
Кўппакни.
Ҳўкиз
оға қўрқармиш
босқинчи сур
Канадан,
Ухлаган
пайт эшикка
сопқўярмиш
илгакни.
Кимдир
қуён теридан
тикса телпак
ва пўстин,
Пойлаб
юриб оч Бўри
еб қўйганмиш
телпакни...
Энди
ухланг, қушчалар,
сизга посбон
оймома,
Хуллас,
шоир
Булбулжон
тамом қилди
чўпчакни.
ФАРҒОНА
Бу
ер тоғу боғ
Ўлкаси.
Полвон
юртнинг
Ўнг
елкаси.
Фарғонадан
Чиққан
қуёш
Ўзбекларга
Бўлар
талаш.
АКА-УКА
Жар
бўйида
туришар
Ака-ука.
Ака
пастга
термилар
Така-пука.
Юксакдаги
лочинга
Боқар
ука.
Гўё
кўкда жим қанот
–
Қоқар
ука.
УЧ
ЁШЛИЛАР
- Олманиям
Ғажийман,
Ҳолваниям
Ғажийман...
-
Ўзи нечта
Тишинг
бор?
-
Сени нима
Ишинг
бор!
ЯЙЛОВНИ
СОҒИНГАН ҚЎЙ
Ишлар
қалай, –
Десам,
Қўй
Жавоб
берди
Суриб
ўй:
Камчилик
йўқ
Озиқдан...
Безор
бўлдим
Қозиқдан.
ЧАЛАСАВОД
Эшак
қамиш
Ручкада
–
Мактуб
ёзди
Чўчқага:
«Салам,
ашна,
Сағмисан,
Яки
пишкан
Яғмисан?»
ҚУРУМСОҚ
Ёз,
деб қистар
Муаллим.
Йўқ,
деб йиғлар
Мирсалим.
Кўп
ёзсам, дер,
Мирсалим,
Одош
бўлар
Қаламим.
БАДНАФС
ДОНИШМАНД
Эртак
айтар
Марозиқ:
–
Эшитинглар,
Жа
қизиқ!
Доно
Пашша
Бўлганмиш...
Мойга
ботиб
Ўлганмиш...
ОГОҲЛАНТИРИШ
Равшан
деди:
–
Бунёд,
Ухлагин-у,
Жим
ёт.
Тушда
кўрсам
Ҳолва,
«Бер»,
деб қилма
Ғалва.
ОЧОФАТ
Қурмонғози
Норози.
Тухум
туғмас
Оқ
ғози.
Битта
туғса
Оқ
ғози,
Оз,
деб яна
Норози.
КУМУШ УЙ
Ипак
қурти
Уй
қурди.
Соф
кумушдан
Ғишт
урди.
Қуриб
бўлиб
Қараса,
Йўқмиш
Эшик-дераза.
ТЕКИН
ЗИЁФАТ
Тахтамушук[1]
Шум
мезбон.
Илгагида
–
Дастурхон.
Келса
агар
Меҳмонга,
Ёмон
бўлар
Сичқонга.
АЧИНИШ
Ғойиб
бўлди
Мирҳошим.
Ғойиб
бўлди
Калишим.
Лойга
ботса
Мирҳошим,
Расво
бўлар
Калишим.
ЎЗИГА
ҚИЁСЛАБ
Ухлаб
ётар
Бегемот.
Савол
берди
Менга
От:
–
Бу ҳайвонми,
Акаси?
Унда,
қани
Тақаси?
ҚЎҒИРЧОҚ
ШАЙТОНЛАР
-
Ана, шайтон,
Мана,
шайтон.
Қани,
кимга
Яна
шайтон?
-
Опа, менга
Бешта
шайтон...
Магазинда
Нечта
шайтон?!
ТОЛГА
НЕГА ЧИҚДИК!
Боққа
кириб
Гилос
едик.
Тоққа
чиқиб
Чарос
едик.
Эсингдами,
Бирга
эдик –
Толга
чиқиб
Нима
едик?
ДАСТЛАБКИ
МУВАФФАҚИЯТ
Қаранг,
Қўнғиз
Учганмиш.
Қайтиб
ерга
Тушганмиш.
Гердайволиб
Сўнг
дебди:
–
Самолётинг
Ким
бўпти!
КЎПЧИЛИКНИНГ
МУЛКИ
Гандираклар,
Гуё
мудрар –
Чумоливой
Донни
судрар.
Хўп
судради
Жони
койиб…
Йиқилди
оч,
Ҳолдан
тойиб!
СУР
МЕҲМОН
Ғани
билан
Йўлдош
Ичишарди
Сутош.
Учиб
келиб
Пашша,
Беринг,
деди,
Ашша.
ЯРИМ
ТОННА ЎЙИНЧОҚ
Фил,
боласин
Қилиб
шод,
Олиб
берди
Бегемот.
Бегемотга
Дер
Филча:
–
Вой, жажжисан
Сен
бунча!
КЕЛИНПОШШО
Мушук
биби
Миёв,
деди.
Менга
каранг,
Куёв,
деди.
Бозорга
тез
Бориб
келинг.
Ширин
сичқон
Олиб
келинг.
ОЙИМ
СЕЗМАСИН
Чўпиллатиб
Жажжи
лабин,
Шоколадга
Деди
Наби:
–
Секин очай
Қоғозингни,
Чиқармай
тур
Овозингни!
ПАРИШОНХОТИР
Бизлар
десак:
–
Жамил, Жамил,
Сойга
тушиб
Чўмил,
чўмил...
Ўйчан
ечди
Кийимини,
Сойга
отди
Сўнг...
шимини.
ЧАҚМОҚ
ЧАҚНАГАНДА
Қора
булут
Тўп
отди.
Ўт
чақнатиб
Кўп
отди.
Акмал
қочди
Айвонга:
–
Ўт кетди-ёв
Осмонга!
УНИ
ТАНИБ ҚЎЙИНГ
Оқтепалик
Саримсоқ –
Энг
биринчи
Қурумсоқ.
Ўзи
суяк
Емайди,
Кучуккаям
Бермайди.
ҲАЗИЛНИ
ЧЎЗВОРДИ
Сўрадик
Норполвондан,
Йиғлаб
бер, деб,
Ёлғондан.
Бир
соатки
Йиғлар
Нор…
Юпатинглар,
Ҳой,
ким бор!
ҲАСАДГЎЙ
Аълочи
Тош
«Уч»
олсайди.
Норнинг
тўпи
Йўқолсайди.
Курашда
Хол
Йиқилсайди,
Сўнг
боши сал
Эгилсайди...
ҚИЗҒАНЧИҚ
Чўнтагингда
Қанд
– жиқ-жиқ.
Бизга
ҳам бер,
Қизганчиқ.
Доим
ёлғиз
Қанд
ейсан.
...
Бир кун ёмон
Панд
ейсан!
ТАҚҚОСЛАШ
Итга
қараб
«Бобов!» –
дедим.
Ит
ҳўмрайиб,
«Во-вов!» –
деди.
Ҳанифа:
–
Қўй, Омон,
деди,
Итим
сендан
Ёмон,
деди.
ДЕНГИЗДА
Довул
қутуриб
Чинқирар.
Бир
тўп чағалай
Қийқирар.
Мардлар
учар
Довулда...
Ланжлар
ухлар
Соҳилда.
ШИЛЛИҚҚУРТНИНГ
НАСИҲАТИ
Ер
поёнсиз,
Ҳойнаҳой.
Кўп
югурма,
Ошнавой.
КАЛАМУШНИНГ
ЮПАНЧИ
«Инсофлиман»,
Демайман.
Лекин
дўстни
Емайман.
АРИНИНГ
ҚУВОНЧИ
Каклик
тутдик
Жа
семиз,
Едик...
Бургут
иккимиз.
БЎРИНИНГ
ШИКОЯТИ
Тергаш
керак
Бугуноқ,
Қуён
Нега
югуроқ?!
МУШУКНИНГ
ОРЗУСИ
Кошки
гўштни
Ўрашмаса.
Сўнг
«қани», деб
Сўрашмаса.
ХАЧИРНИНГ
БУЙРУҒИ
Кўпроқ
хашак
Ўрилсин.
Шахсан
менга
Берилсин!
КАНАНИНГ
РАҲМДИЛЛИГИ
Ҳўкизга
Раҳм
қилишмайди –
Камқонлигин
Билишмайди.
ҲАККАНИНГ ВАЪДАСИ
Текин
беринг,
Кавшайман.
Ўғриликни
Ташлайман.
КЎРСИЧҚОННИНГ
БАҲОНАСИ
Еб
юрибман
Ғўрми-шўр.
Узр,
дўстлар,
Кўзим
кўр.
ИТНИНГ
ТАКЛИФИ
Юринг,
боғда –
Салқинлаймиз.
Биргалашиб
Акиллаймиз.
ЧАЁННИНГ
ИЛТИФОТИ
Ўртоқмиз,
Шу
туфайли –
Авайлаб
чақай,
Майли.
ЭЧКИНИНГ
ЭЪЛОНИ
Мен
шўрликка
Ёрдам
керак:
Очман,
битта –
Карам
керак.
КАЛИШНИНГ
БОТИНКАГА
ЁЗГАН
ХАТИ
Бошландию
лойчайди,
Ташвишларим
кўпайди.
Тугамайди
ҳеч ишим,
Қуримайди
таш-ичим.
Тишларимнинг
соғи кам,
Қашқа
бўлди бурним ҳам.
Чўгал
тешди
тагимни...
Қисқа
қилай
гапимни,
Шошиляпман,
Бормиш
тўй.
Мендан
салом айтиб қўй:
Кўнэтикбой
дадангга,
Сатанг
Хиром
акангга,
Доно
Чориғ
бобонгга,
Сулув
Шиппак
опангга,
Чўтир
Кирза
тоғангга,
Амиркони
холангга,
Маҳсибиби
ойингга
Ва
иккинчи
пойингга.
ЧАЙНАМАЙШИМИНГНИНГ
ХЎРОЗҚАНДГА
ЁЗГАН ХАТИ
Бардаммисан?
Бунчаям
–
Узоқтирдинг
сафарни?
Ё
ёқтириб
қолдингми
Ғала-ғовур
шаҳарни?
Ошна,
Дийдор
ғанимат,
Келиб
тургин
айланиб.
Ҳаммамиз
ҳам бир куни
Кетамиз-да
чайналиб.
АТАЛАНИНГ
ЛАҒМОНГА
ЁЗГАН
ХАТИ
Кампир
мени пиширди
Эринмасдан
аталаб.
Қирмочимни
қозондан
Болалар
ер таталаб.
Сен
ҳам тезроқ
пишсанг-чи,
Қисқа-қисқа
узилиб.
Ишдан
қочган ялқовдек
Ётаверма
чузилиб.
КЎЗТИКОННИНГ
КИРПИТИКОНГА
ЁЗГАН
ХАТИ
Ширин
курмак Қўй
учун –
Овқатнинг
энг зўри-да!
Қанча
сатанг Қуёнлар
Емиш
бўлди Бўрига.
Каллангизга
қойилман,
Жуда
доно экансиз.
Яшаб
бўлар эканми
Шу
пайтда
тикансиз!
КЕТМОННИНГ
ТРАКТОРГА
ЁЗГАН
ХАТИ
Эплай
олсанг
кошкийди
Менинг
оғир ишимни.
Чидайсан-да,
Укажон,
Тишга
қўйиб
тишингни.
Камчилигинг
бор, афсус,
Кўнглим
унча эмас тўқ.
Дурустгина
темирсан,
Бироқ,
Ёғоч
сопинг йўқ.
КЎРАНИНГ
ҚУМҒОНГА
ЁЗГАН
ХАТИ
Чилопчинхон
иккимиз
Апоқ-чапоқ
юрибмиз.
Уйимиз
йўқ,
Ҳозирча
–
Айвончада
турибмиз.
Гоҳ
даҳлизга
киритар
Хўжайиним
сал эриб.
Келган
меҳмон билан
мен
Кўришаман
қўл бериб.
Кеча
Уйнинг
ичига
Кириб
бордим
айвондан.
Кўрсам,
турар Чойнаквой,
Бурни
десанг
осмонда.
Куйиб-пишиб
ўчоқда
Қайнатасан
сен сувни.
Ликопчага
ўтқазиб,
Ҳурматлашар
у қувни...
Соғ
бўлайлик, ишқилиб,
Ўткинчидир
бу бари.
Обдаставой
айтгандек
Дунё
ўзи
тескари.
ҚАЛАМПИРНИНГ
ШАВЛАГА
ЁЗГАН
ХАТИ
«Аччиқ
Шавла» дейишар,
Сени
мақтаб
ейишар.
Демайдики
бирон мард:
«Қалампирга
ҳам раҳмат!»
Мен
кетяпман
аразлаб,
Борарсан
ҳали излаб,
«Таъмсиз
Шавла» деган
ном
Сени
қилганда
бадном.
Кечир,
Гапирдим
очиқ,
Ҳақиқат
бўлар аччиқ.
ҚАҲРАТОННИНГ
САРАТОНГА
ЁЗГАН
ХАТИ
Маслаҳат
шу:
Иккимиз
–
Кучни
бирга
тўпласак.
Кейин
Куз ва Баҳорни
Орамиздан
қувласак.
Ўртачалик,
илиқлик
Кимга
ҳам даркор, қизиқ!
Бўлиш
керак ҳаётда
Ё
ғирт совуқ,
Ё
иссиқ.
СЎРҒИЧНИНГ
ПУФАККА
ЁЗГАН
ХАТИ
Тенгдош
эдик,
Дўконда
–
Ётар
эдик буришиб...
Яйраяпти
гўдаклар
Энди
мени сўришиб.
Кўтаришса
юқори,
Бунча
қувнаб
Ишасан?
Ипингдан
бир тортишса,
Яна
пастга
тушасан!
ПЎСТИННИНГ
АЙИҚЧАГА
ЁЗГАН
ХАТИ
Омонмисан,
дўмбоғим?
Эҳтиёт
бўл ўзингга.
Жуфтакни
ур,
Одамлар
–
Кўринсаёқ
кўзингга.
Тақдирингни
ўйласам,
Зирқирайди
ҳар толам.
Телпак
бўлиб
Ёнимга
–
Илинмагин,
жон болам.
СОПОЛКОСАНИНГ
ЧИННИКОСАГА
ЁЗГАН
ХАТИ
Сени
баланд
токчага
Теришади
авайлаб.
Тилларангли
гулингга
Термилишар
ҳайҳайлаб.
Фақат
меҳмон
келганда
Аста
пастга
олишар.
Сўнг
тагингга
яп-янги
Дастурхонни
солишар.
Ҳайратланмас
одамлар
Мени
қўлга қўндириб.
Суюнмаслар
бут дея,
Куюнмаслар
синдириб.
ВАРРАКНИНГ
САМОЛЁТГА
ЁЗГАН
ХАТИ
Ишлар
қалай,
Қариндош,
Билволдингми
учишни?
Учган
чоғда ўйлаб
юр
Ерга
омон тушишни.
Энг
муҳими,
Ҳавода –
Бир
хил ушла
посангни...
Келиб
мендан
сўрайвер
Тушунмаган
нарсангни.
ОСМАЧИРОҚНИНГ
ОЙМОМОГА
ЁЗГАН
ХАТИ
Тўлишибсиз,
Оймомо,
Кириб
олиб
дармонга.
Шишам
синди...
Бугунча
–
Чиқиб
туринг
осмонга.
Мен
ҳам ёрдам қиларман
Ночор
қолган чоғингиз.
Омон
бўлинг
Бахтимга,
Тугамасин
ёғингиз.
ЭШИКНИНГ
ДАРВОЗАГА
ЁЗГАН
ХАТИ
Мендан
ўтар
баъзилар
Этигини
артмасдан.
Сўнг
Тепалар
тўшакни
Ҳеч
хижолат
тортмасдан.
Сен
анқовга
ишонмай
Ўзим
турардим
сергак.
Афсуски,
Мен
шўрликда
На
қулф бор, на
илгак.
Ҳушёрроқ
бўл,
Гоҳида
–
Ишлатиб
тур тамбани.
Покиза
бу ҳовлига
Қўяверма
ҳаммани.
УВАДАНИНГ
ПАХТАГА
ЁЗГАН
ХАТИ
Сендек
лўппи Пахта
эдим
Бир
пайтлар Қувада.
Тўн
ичида эзғиланиб,
Охир
бўлдим
Увада.
Офтоб
жойда жим
ётибман,
Нурдан
кўзим қамашиб.
Бошқа
тўнга тиқишармиш
Юмшатишиб,
Савашиб.
КЎЗГУНИНГ
ОЙНАККА
ЁЗГАН
ХАТИ
Излаб
топган
улфатинг
Лаганбардор
дераза.
Сен
ҳам унга қўшилиб,
Бўлиб
кетдинг
бемаза.
Дангал
боқиб доимо
Ўзгаларнинг
кўзига,
Афти
қандай
эканин
Айтиш
керак юзига.
МИСЧЎМИЧНИНГ
ДУТОРГА
ЁЗГАН
ХАТИ
Мен
ачангга аймоқман,
Танимасанг,
Таниб
қўй.
Ялло
қилиб бир
ўзинг
Юраверма
тўйма-тўй.
Базмларга
мени ҳам
Олиб
боргин
Гоҳ
бирга.
Сен
куйлагин динғиллаб,
Мен
ўйнайин пақирда.
ПЕЧКАНИНГ
ЎЧОҚҚА
ЁЗГАН
ХАТИ
Уй
ичида ҳозирча
Йўқдир
муҳим
янгилик.
Фақатгина
Кўмирдан
Сезаяпман
сал танглик.
Гоҳи
мўрим тиқилса,
Тутоқаман
армонда...
Мундоқ
хат-пат ёзиб
тур,
Хўш,
Нима
гап айвонда?
ЭШАКНИНГ
ҚЎҒИРОҚСОАТГА
ЁЗГАН
ХАТИ
Ҳанграб
Эрта
саҳарда
Уйғотардим
эгамни.
Берар
эди вақтида
Сувим
билан
бедамни.
Энди
Қанча
бақирмай,
Қулоқ
солмас менга ҳеч.
Сен
ялқовга
ишониб,
Уйғоняпти
жуда кеч.
Бошқани
ҳам уйла-да,
Қалпоқчангдан
ўргилай!
Қисқаси,
Бу
ҳовлида –
Ё
сен тургин, ё
мен турай.
ШАМНИНГ
ЛАМПОЧКАГА
ЁЗГАН
ХАТИ
Қоронғилик – душманим,
Уни
ҳайдаб
Қонаман.
Қанча
қуюқ бўлса
тун,
Шунча
порлаб
ёнаман.
Мен
ўляпман,
Укажон,
Ўз
қонимга қорилиб.
Сен
ҳам етмай
орзуга,
Кетмасайдинг
ёрилиб.
ҚУТИЧАНИНГ
САНДИҚҚА
ЁЗГАН
ХАТИ
Ассалому
алайкум,
Меҳрибоним
бойдадам.
Кеча
мени
бозордан
Сотиб
олди бир
одам.
Энди
яйраб
ётибман
Кўмилиб
қанд-пистага...
Уриб-туртган
бўлса ҳам,
Раҳмат
қари устага.
ГУГУРТНИНГ
ЧАҚМОҚҚА
ЁЗГАН
ХАТИ
Тўп
отасан «қарса-қурс!»
Сендан
зўрроқ ваҳма
йўқ.
Ўпкангни
бос,
Дўқингдан –
Қўрқадиган
лақма йўқ.
Зап
билволган
экансан
Қуруқ
чақмоқ чақишни.
Ҳеч
бўлмаса
Ўрган-да
Тандир-пандир
ёқишни.
ҚАЗИНИНГ
КОЛБАСАГА
ЁЗГАН
ХАТИ
Ишларим
«беш»,
Вақтим
чоғ,
Юрибман
тўй-тўйчиқда.
Учрашиб
ҳам қолармиз
Марғилон
ё Чирчиқда.
Сени
сўраб туради
Гоҳида
акам Ҳасиб...
Саломат
бўл,
Дўстгинам,
Бемаҳал
қолма сасиб.
КАРНАЙНИНГ
СУРНАЙГА
ЁЗГАН
ХАТИ
Салом,
ука...
Вах-ваха,
Вах-ваха-вах,
Вах-ваха.
Ва-ву-у
Вахах-ха.
Вах-ха
ваха,
Вах-ха
ваха,
Вах-ха
ваха,
Ва ву-у-у-у...
Хайр!
ҚАЙРОҚНИНГ
ЭГОВГА
ЁЗГАН
ХАТИ
Арра
сенда
чархланиб,
Дарахтларни
қулатар.
Мен
қайраган
Ошпичоқ
Сабзавотни
қийратар.
Ишқаб
қўйиб
ётларни,
Тўполондан
юр нари.
Улар
Қилган
ишига
Жавоб
берар ўзлари.
ҚОЗОННИНГ
ЧОЙНАККА
ЁЗГАН
ХАТИ
Мен
ҳақимда
«миш-миш»лар
Айтармишсан
қасдма-қасд.
Ҳар
иккала оғзингни
–
Юмиб
юргин,
Эси
паст!
Иғволарим
Қозонга –
Етмас
дема,
Ҳе,
беор!
Сенда
бўлса қўш оғиз,
Менда
тўртта қулоқ
бор.
ОШҚОВОҚНИНГ
ТАРВУЗГА
ЁЗГАН
ХАТИ
Ҳаёт
жуда
мураккаб,
Топиб
ол ўз
йўлингни.
Нодон
бўлиб,
Ҳар
кимга –
Ширин
қилма
тилингни.
Ўхшаб
аҳмоқ
Пуфакка,
Сал
нарсага
ишмагин.
Яшай
десанг
Узоқроқ,
Кеч
кузда ҳам
пишмагин.
Жаноб
Қозонювғичдан
Олиб
тургин гоҳ
сабоқ.
Омад
тилаб қолувчи:
Олим
аканг
Ошқовоқ.
ГУЛДОР
ПУФАКЧА
Топиб
олди Ниначи
Гулдор
пуфакча.
Ундан
шинам уй қурди
Уриниб
пича.
Ичи
ёруғ
Томидан
–
Ўтмайди
чакка.
Ҳавас
қилди
Чигиртка:
–
Чир-р-ройлик-ку
жа!
Ҳўкиз
айтар:
–
Уй эмас,
Мўъ-ў-ўжиза,
қаранг!
«Э-ҳа,
э-ҳа», дер
Эшак,
Бўлиб
ҳангу манг.
Кўзи
куйиб дер Бақа:
–
Вақ-тим сал
чатоқ.
Қур-р-волардим
мен ҳам уй
Бундан
дурустроқ.
Мушук
келиб,
Томга
бир –
Пуркаб
кўрди сув.
Хўроз
боқди ичкари:
–
Қупқуруқ-ку
бу...
Калондимоғ
Хўрозга
Ўқрайди
Ғулғул:
- Муҳими,
Уй
бўлса бас,
Топилар
ул-бул.
- Э-э...
Бе-е...
Эчки
таърифга
Тополмади
сўз.
- Ир-р-р...
Бир-р
уйга кирай, - дер
Жилпанглаб
Тўрткўз.
Мезбон
уни тўхтатди:
–
Ахир, хона
тор.
Майли,
Кирсин
Итпашша,
Итга
нима бор?
Kaрға
деди:
–
Қар-р-р...
Қар-р-ши
Бўлмасанг
агар,
Кенгайтириб
бер-р-райин
Уйингни,
жигар.
Сўнг
пуфлади
пуфакни
Қарағавой
«Қағ-қағ…»
Уй
тарвуздек
бўлган чоқ,
Портлаб
кетди – «Пақ!»
ЖАНГЧИ
ЧУМОЛИ
Ўтюрак
ёш Чумоли
Жангга
кетди.
Миниб
олиб Қўнғизга,
Танкда
кетди.
Самолётдек
келдию
Очкўз
Ҳакка,
Ҳужум
қилди ҳаводан
Қўққис
танкка.
Ўлжа
бўлди Қўнғизвой,
Тугади
жанг.
Танксиз
қолган
жангчининг
Аҳволи
танг.
Хафа
бўлиб Чумоли
Қайтди
ортга.
Қийин
экан бас
келиш
Самолётга.
ҲАММОМДАГИ
МОЖАРО
Ўрмон
билан
адирнинг
Ўртаси
дала.
Ҳаммом
қурди шу
жойга
Фил
кузак палла.
Сув
иситиш
бўйича
Тимсоҳ
бўлди бош.
Оқ
Мушукхон паттачи,
Қора
Ит фаррош.
Ит
ҳаммомнинг
эшигин
Очмоқ
бўлган он,
Кириб
келди
тешикдан
Бевош
бир Сичқон.
Мушукдан
у ўзини
Олиб
панага,
Деди:
«Битта чипта
йирт
Менга...
ваннага».
Кейин
вайсаб ўзича
Келди
ёш Хачир:
«Тфу!
Бугун
гўнг ташиб
Бўпкетдим
яғир».
Бўри
кириб сўради
Ғилдираб
кўзи:
«Ювингани
келдими
Биронта
Қўзи?»
Гавжум
бўлди ювиниш
–
Хонаси
роса.
Қани
энди ҳаммаям
Қилса
муроса.
Айиқ
эзиб Юмронни
Чинқиратган
он,
Қува
кетди Бақани
Жомда
Сувилон.
Ишқагичим
қани, деб
Бўкирди
Ҳўкиз.
Йиртиб
қўйди
Эчкининг
Лунгисин
Тўнғиз.
Дадасига
арз қилди
Дингқулоқ
Қуён:
«Совунимни
еб қўйди
Анов
Каркидон».
Эшак
ҳайдар
Пашшани,
От
туртар Ғозни.
Жой
талашиб
Тулкивой
Қувлар
Хўрозни.
Безор
қилгач сур
Маймун
Тинсиз
қитиқлаб,
Ташқарига
йўл олди
Бурундиқ
йиғлаб...
Сўнг
кийиниш
хонаси
Бўлди
тўполон.
Босиб
олиб Кирпини,
Дод
солди Қоплон.
Бирдан
кимдир бақирди:
«Муттаҳам
Чивин!»
...
Кийиб қочган эмиш
у
Зебранинг
шимин.
ҚОРА ХУМ
–
Туя келди
Қорақумдан.
Устидаги
Қора
хумда
Нималар
бор,
Сўра-чи.
–
Устимдаги
Қора
хумда
Жун
опкелдим
Қорақумдан,
Хўжайиним
–
Подачи.
–
Туя кетди
Қорақумга.
Устидаги
Қора
хумда
Нималар
бор,
Сўра-чи.
– Қайтаяпман
Қорақумга,
Буғдой
солиб
Қора
хумга.
Оч
қолмасин
Подачи.
–
Бунча шошгай
Қорақумга,
Нималар
бор
Қора
хумда
Туявойнинг
Ўзига?
–
Менга наф йўқ,
Қора
хумдан.
Бўталоғим
–
Қорақумда...
Ёш
олгандир
Кўзига!
БУЮК
ХАЁЛПАРАСТ
Бир
Қўзи бор, хуш
кўрар
Куйламоқни
у жуда.
Куйлаб
юрар Бўрини –
Еган
қўйлар ҳақида.
Бўри
қонхўр ва
кучли,
Қўзи
буни билади.
Қўйлар
ҳам зўр
бўлишин
Фақат
орзу қилади.
ЧЕТДАН ҚАРАГАНДА...
Ёнида
бир пақир
сув,
Ҳўкиз
сўзлар
минбарда:
–
Инсоф борми
ўзи бу
Эшак
деган
хумпарда!
Биз
далада
ишлаймиз
Кўзимизни
тиндириб.
Ялло
қилиб юрар у,
Бировларни
миндириб.
УЧИНЧИ
ПОЛАПОН
Ҳаяжондан
қотганди
Намхуш,
совуқ
харсанглар.
Тирмашарди
қояга
Оч
ва ёвуз бир
жангар.
Кўзлаб
Лочин инини,
Ўрмаларди
Оқилон.
Чорлар
эди онасин
Додлаб
икки полапон.
Лек,
учинчи
болажиш
Қилмади
ҳеч нола-зор.
Оқилоннинг
турқига
Кўз
қадади жим,
ўчкор.
Икки
қабиҳ ҳамладан
Қонга
тўлди сокин
ин.
Ўлди
икки полапон,
Тирик
қолди бир
Лочин.
Аждод
қони, ўч ҳисси
Берди
унга куч,
далда.
Чўқиб
олди рақибин
Бўйин
чўзган маҳалда.
Чўчиб
ўтли нигоҳдан
Ёв
тўлғанар
довдираб.
Мағрур
турар ёш
Лочин
Боқмас
кўкка
жовдираб.
У
билади, Онаси
–
Ҳозир
олис бир
жойда.
Бўм-бўш
кўкка
термилиб
Қичқирмоқлик
бефойда
Ўчкор
боқар қотилга
Онанинг
мард Лочини...
Омон
қолса,
Бир
кун у –
Янчар
Илон бошини.
БОЙҚУШ
–
Сенга битта
савол бор,
Менга
қулоқ сол, ҳой,
қуш.
Вайронада
яшайсан,
Номинг
эса, ҳм...
Бойқуш.
Айт-чи,
наҳот сен
бойсан?
–
Асл бойлик
нелигин
Тушунмайсан,
чамаси.
Бу
– вайрона
бўлса ҳам,
Ўзимники
ҳаммаси.
Шунинг
учун мен
бойман!
ҚУМУРСҚАНИНГ
ТАРЖИМАИ
ҲОЛИ
Ёқтираман
элимни,
Мен
ҳам элга ёқаман.
Дўстларим
бор –
Кўнглим
тўқ,
Ёлғизликдан
қўрқаман.
Ушоқ
териб ейман
гоҳ,
Хуш
кўраман
ширани.
Жавондан
ҳам топаман
Мурабболи
кўрани.
Дуруст
яшаб юрибман,
Лекин
битта орзум
бор:
Бўла
олсам қанийди
Чумолидек
савлатдор.
ТУЛКИНИНГ
ТАРЖИМАИ
ҲОЛИ
Эҳтиёт
шарт уйимга
Уч-тўрт
эшик
очганман.
Биттасини
бузсалар,
Бошқасидан
қочганман.
Юмалатиб
ариққа
Ямлаганман
Кирпини.
Авраб
ҳатто Балиқни
Ушлаб
олдим бир
куни.
Иккита
ёш Хўрозга
Дўстликка
сўз
берганман.
...
Икки дўстим
бор эди,
Биттасини
еганман.
ЗОҒОРАБАЛИҚНИНГ
ТАРЖИМАИ
ҲОЛИ
Овчи
тўрда
дадамни
Тутганлигин
эслайман.
Лаққабалиқ
онамни
Ютганлигин
эслайман.
Ботир
акам қармоққа
Илингани
ёдимда.
Йиғлай-йиғлай,
Бағримнинг
–
Тилингани
ёдимда.
Энди
эса Сувилон
Пойлар
менинг
кетимдан.
Ҳеч
ким олмас
ёнимни,
Нима
қилай,
етимман.
КЎРСИЧҚОННИНГ
ТАРЖИМАИ
ҲОЛИ
Кўрмаганман
жарликни,
Кўрмаганман
булутни.
Кўрмаганман
Жайронни,
Кўрмаганман
Бургутни.
Сой
оқармиш бир
ёнда,
Бир
ён кўм-кўк
даламиш...
Кўнглим
яшнаб кетади
Сўйлайверса
Каламуш.
Юмрон
баъзан
керилиб,
Қилар
ноҳақ дағдаға.
Яхшиямки
мен ундан
Сўрамайман
садақа.
ВАҲМАҚУШНИНГ
ТАРЖИМАИ
ҲОЛИ
Суйри
шохда
ликонглар
Жажжигина
саватча.
Таши
ғадир-будирроқ,
Ичи
иссиқ
наматча.
Ўша
сават менга
ин,
Шабадада
тебранар.
Шоқол
сакраб
етолмас,
Илон
келса, сирғанар.
Нега
мендан
куласиз,
Дейсиз
нега Ваҳмақуш?
Бекорга
ем бўлгим йўқ,
Эмасман-да
лақма қуш.
КИТНИНГ
ТАРЖИМАИ
ҲОЛИ
Океанда
бозор йўқ,
Йўқдир
аттор ва
дўкон.
Менга
сандиқ
керакмас,
На
чақам бор, на ҳамён.
Ўт
ёқмайман қозонга,
Боғда
мева қоқмайман.
Нон
ёпмайман саҳарлаб,
Сигир-пигир
соғмайман.
Дон
экмайман ер
чопиб,
Сув
очмайман
экинга...
Нимжонларни
қувлайман,
Тутсам,
ейман
текинга.
КАПАЛАКНИНГ
ТАРЖИМАИ
ҲОЛИ
Карнайгулнинг
ғунчаси
Бўлди
менга оқ
йўргак.
Дарров
гулни
бургандан
Фарқлаб
олдим мен гўдак.
Таниб
олдим қуёшни,
Таниб
олдим
осмонни,
Таниб
олдим
дўстларни,
Таниб
олдим
душманни.
Ўлиб
кетсам бир
куни
Дўл-ёмғирлар
дастидан,
Изланг
менинг
гўримни
Карнайгулнинг
остидан.
КИРПИТИКОННИНГ
ТАРЖИМАИ
ҲОЛИ
Тирикчилик
айб эмас,
Куйиб-пишиб
ишлайман.
Қўшиқ
айтгим
келганда,
Тойга
ўхшаб
кишнайман.
Довюрак
деб мақтаманг,
Тутсам
хавфли
Илонни.
Мен
боқишга
мажбурман
Бешта
митти ўғлонни.
Тунда
игна ясайман,
Ўргандим
кеч ётишга...
Игналарим
чиройли,
Кўзим
қиймас
сотишга.
ҚУДУҚДАГИ
ПАҚИРГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Бир-бир
келар
олдингга
Қишлоқдаги
пақирлар.
Сенга
боқиб
умидвор,
Салом
бериб шақирлар.
Шўнғиётиб
қудуққа,
Аста
алик оласан.
Барига
сув улашиб,
Ўзинг
қуруқ қоласан.
РУЧКАГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Ғўдайволиб,
Тилингдан
–
Сочаверма
заҳрингни.
Жуда
яхши биламиз
Дўкондаги
нархингни.
ҚАНДДОНГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Тошойнакка
бир қара,
Тасқарасан,
Тасқара!
...
Ичингда қанд
бўлганда,
Қилмас
эдик масхара.
ПАРТАГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Ўтган
йили мен
билан
Ўтирарди
Миртўлан.
Бахил
эди жуда ҳам,
Кўчиртирар
эди кам...
Бу
йил биздан
ўчди у,
Учинчига
кўчди у.
ОТАШКУРАККА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Ўчоқ
бошида
Ётиб
қишлайсан.
Бошқалар
учун
Ўтни
ушлайсан.
КАПГИРГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Паловини
тақсимлаб,
Дошқозонни
талайсан.
Тўполонда
Ўзинг
ҳам
Зиғир
ёғдан
ялайсан.
СОЧ
МАШИНКАСИГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Сочларимни
олавер
Куйлаб-куйлаб,
қувноғим.
Эҳтиёт
бўл,
Йўлингда
–
Учраб
қолса қулоғим.
ШАМДОНГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Сенда
куйди
Қанча
шам.
Сен
куймадинг,
Муттаҳам.
ЧОЙНАККА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Кўп
жийирма
Бурнингни.
Қумғон
олмас
Ўрнингни.
ТУЗДОНГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Пешанаси
Жуда
шўр.
Ишонмасанг,
Ялаб
кўр.
ВАРРАККА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Бўлмаса
ҳам
паррагинг,
Баландроқ
уч, варрагим.
Булутларни
тўзғитвор,
Бургутларни
чўчитвор.
Учраб
қолса
самолёт,
Уни
бир оз четлаб
ўт.
Майли,
Қилгин
муроса,
Самолёт
қиммат нарса.
ЖОМГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Чўмиларди
кўйлаклар
Бир
пайт сенда
эшилиб.
Энди
четда
ётибсан
Тагинг
пича тешилиб.
Асқотардинг
ҳали кўп
Кимдир
сени ямаса...
Янги
жомлар
бозорда
Жуда
арзон,
чамаси.
ЯСАМА
ИНГА ЁЗИЛГАН
ШЕЪР
Қурган
эдим мен сени
Шўрлик
Читтакка.
Аста
кириб олибди
Муғамбир
Ҳакка.
ЁҒОЧ
БОЧКАГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Кўп
гердайма,
Бари
бир –
Биламиз
сиринг.
Ичинг
тўла
кумушмас,
Тузланган
бодринг.
КАЛИТГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Сақлай
десанг
бурдингни,
Таниб
ол ўз
ўрнингни.
Тўғри
келган
тешикка
Суқаверма
бурнингни.
ҚОШИҚЧАГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Катта
бўлса қошиғинг,
Алишаман,
акаси.
Яхшиликча
бермасанг,
Солишаман,
акаси.
ГЛОБУСГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Қувсам,
Тўрткўз
итимиз –
Қалин
қорга солиб
из,
Парво
қилмай
шамолга,
Қочган
эди шимолга.
Эртаси
Сал
босилиб,
Очқаб,
тили осилиб,
Тақдирига
бериб тан,
Кириб
келди
жанубдан.
Тушунмовдим
ўшанда, –
Ер
юмалоқ
экан-да!
ҒАЛВИРГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Чиқармайсан
сен қўлдан
Бирон
мағзи тўқ
донни.
Синфимиз-чи?
У
фақат
Олиб
қолар ёмонни.
ДЎППИГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Менга
сира
Қийинмас.
Оғирлигинг
Билинмас.
Чунки,
Кичик
ёшимдан
Чиқволгансан
Бошимга.
ҚОТИРИЛГАН
ҲАККАГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Сени
катта
музейга
Қўйишгани
жа тўғри.
Чакалакда
Бир
пайтлар
Бўлган
эдинг зўр ўғри.
ОМОЧГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Даври
ўтиб, тобора
–
Зангга
ботар
Омочжон.
Тарғил
Ҳўкиз
ошнасин
Ўйлаб
ётар Омочжон.
Тракторга
термилиб,
Ҳавас
қилар
Омочжон.
Беиш
ётган Ҳўкизга
Умр
тилар
Омочжон.
КЕТМОНГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Қилмасанг
бас
Ўзингни
қашқа.
Сопинг
синса,
Топилар
бошқа.
МИЛТИҚЧАГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Йиртқичларни
Тинчитма.
Ожизларни
Чўчитма.
БЎШ
БАНКАГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Биз
тунука копқоқни
Очмасдан
аввал,
Бу
идишда бор
эди
Ажойиб
асал.
КИНО
БИЛЕТИГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Ўқишларим
Сал
чатоқ.
Синфда
мен
Энг
қолоқ.
Оширайин
деб
Билим,
Кўрдим
қирқта
Мультфильм.
ЎРОҚҚА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Ғанимларинг
Атайин
–
Ўйлаб
топди
Комбайин.
ЕЛПИҒИЧГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Сендайларни
сақлашар
Омон,
Чунки
қўзғай
олмайсан
Бўрон.
ЗАНЖИРГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Асли
Итда
Йўқ
ўчинг,
Бажаряпсан
Сен
бурчинг.
ҒАЛТАККА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Айлантириб
бошингни,
Ишлатишар
бетиним.
Бу
аҳволда яланғоч
–
Қолмасайдинг,
э иним.
ХАМИРТОҒОРАГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Хамир
сенда
Кўпади.
Уни
тандир
Ўпади.
ҚАФАСГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Йиғлаб
ўтди
дастингдан
Қанча
Қумри ва
Каклик.
Шунча
яшаб дунёда,
Қилмадинг-а
ҳеч мардлик.
ҚАЛАМПИРГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Аччиқсан-ку,
Билишар.
Нега
сени
Экишар?
ТАШЛАНДИҚ
ТАҚАГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Эскирганнинг
ҳоли шу,
Хафа
бўлма, эй, Тақа.
Эскириб
ҳам хор
бўлмас
Фақатгина
мис чақа.
ДАЗМОЛГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Ғижимини
ёзиб қўй,
Биттагина
шимим бор.
Шимгинамни
куйдирма,
Ундан
бошқа кимим
бор!
МАНТИҚОЗОНГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Ҳаммасини
биз едик
Сенда
манти пишириб.
Сир
бой бермай
турибсан
Бўш
қорнингни
ишириб.
ЧАРХПАЛАККА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Биламан,
писмиқ,
Кўрмасанг
фойда,
Ишлаб
турмасдинг
Доим
бир жойда.
АРОҚ
ШИШАСИГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Пуфак
олсин деб
Қизим
Дилдора,
Сени
бўшатди
Дадам
бечора.
ҚЎНҒИРОҚҚА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Ўзинг
оддий мис,
Бироқ
–
Тилинг
қурғур
Узунроқ.
ДАСТУРХОНГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Билмасанг
ҳам очлигу
Тўқлик
нима эканин,
Аниқ
айта оласан
Кимнинг
қанча еганин.
ҚОПҚОНГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Ўзинг-ку
ётибсан
Кишанда,
Бировга
бўлма-да
Кушанда.
ОЙНАК
СИНИҒИГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Камдир,
ҳайрият,
Сендек
«пачоқ»лар…
Кўпаймаса
бас
Ўйинқароқлар.
ВОЛЕЙБОЛ
ТЎПИГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Футбол
тўпидек
Тепмай
кетингга,
Шапатилаймиз
Фақат
бетингга.
ЧОЛНИНГ
СУРАТИГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Опоқ
отам
Шу
киши.
Дадам
билан
Йўқ
иши.
Аммо
мени
Қўймас
тинч.
Қилар
доим
Тиқилинч:
«Кундалик»ни
Узат,
дер,
«Беш»ларингни
Тузат,
дер.
«Олти»
баҳо
Йўқ
десам,
Ичдириб
кўрар
Қасам.
ЭТИККА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Этик
эдинг ярқироқ
Ҳамда
баланд
пошнали.
Пошнанг
кўчгач,
Қолмади
–
Ўртамизда
ошналик.
ШОИРНИНГ
ДАФТАРИГА
ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Тунлар
кўзим қизариб,
Қоғозларни
титдим мен.
Ухлаб
ётган чоғингда
Анча
шеърлар
битим мен.
Ишонаман,
укажон,
Омон
бўлсанг
бахтимга –
Шеърларимни
ўқийсан
Ухлаб
ётган вақтимда.
ХЎРОЗ
ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Бақира-бабақ
Хўрозим
Чиқди
жуда
мўминтой.
Келиб
қолса уйқуси,
Ўзи
топиб олар
жой,
Хўрозмисан,
Хўроз-да.
Кўриб
ётар ширин
туш,
Қўноғида
жим ухлаб.
Тонгда
эса ҳаммани
Уйғотади
қуқуғлаб,
Хўрозмисан,
Хўроз-да.
Эс
ўргатиб Товуққа,
Беради
йўл-йўриқлар.
Нафси
ёмон
Мушукдан
Жўжаларни
қўриқлар,
Хўрозмисан
Хўроз-да.
БАЛИҚ ҲАҚИДА
ҚЎШИҚ
Кўзи
мунчоқ-соққасан,
Менга
доим ёқасан.
Гоҳи
сакраб юзага,
Дала,
тоққа боқасан.
Тўни
йилт-йилт
Балиғим,
Думи
қилт-қилт
Балиғим.
Тананг
ўхшар кемага,
Бақа
сенга энага.
Қўшиқ
айтса
энаганг,
Куйламайсан
нимага?
Тўни
йилт-йилт
Балиғим,
Думи
қилт-қилт
Балиғим.
Чўчимасдан
сузавер,
Сойда
эркин кезавер.
Инда
ётма биқиниб,
Тўр
йўлиқса,
узавер.
Тўни
йилт-йилт
Балиғим,
Думи
қилт-қилт
Балиғим.
СУВАРАК
ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Турар
эски гувалак,
Гувалакда
– Суварак.
Мўйлов қўйган
бўлсаям,
Ўзи
думбул-дуварак...
Ҳайрон
бўлманг,
болалар,
Оғзингизни
ёпволинг.
Бўлса
ҳамки
дуварак,
Дайди
чиқди
Суварак.
Узоқлардан
келди у
Ялайин
деб сумалак...
Хоҳласангиз,
болалар,
Сумалакдан
опқолинг.
Етиб
келди
Суварак,
Ялайин
деб сумалак.
Дошқозонга
тушди-ю
Чўкиб
кетди
бедарак...
Сумалакхўр
болалар,
Уни
кавлаб
топволинг.
ҚИЗИЛИШТОН
ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Арпазорга
қўнди қушлар,
Қизилиштон
боғда ишлар,
Така-тук-тук,
Така-тук,
Олма
қуртин лақиллатди,
Эшигини
тақиллатди,
Така-тук-тук,
Така-тук.
Қуртни
ушлаб Қизилиштон,
Hоғорасин
чалди шодон,
Така-тук-тук,
Така-тук.
Қайрағочда
юрар энди,
Кимгадир
ин қурар энди
Така-тук-тук,
Така-тук.
ЯНТОҚЛАР
ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Сувсизликдан
сўлмасдан,
Гармселдан
сақлаб жон,
Енгиб
ёвуз саҳрони,
Яшаяпсиз
соғ-омон,
Балли
сизга, янтоқлар!
Эзиб
ўтди йилқилар,
Эзиб
ўтди нортуя.
Тикландингиз
қайтадан
Оламда
биз бор, дея,
Балли
сизга, янтоқлар!
Янчолмади
бўронлар,
Куймадингиз
оташдан.
Ғанимлар
ҳам ҳайрондир
Бундай
чидам,
бардошдан,
Балли
сизга, янтоқлар!
ҚАРҒА
ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Бир
ўзингга капа қилдинг,
Мени
оз-моз хафа қилдинг, –
Деди
Қарға,
Қа-қа-қағ.
Иккимизга
капа қурсанг,
Бўлар
эдим жуда ҳурсанд, –
Деди
Қарға,
Қа-қа-қағ.
Бунча
зиқна бўлма,
Читтак,
Менга
ҳам
жой бер-да қиттак, –
Деди
Қарға,
Қа-қа-қағ.
Йўқса,
ҳўнграб
тўкасан ёш,
Деразангга
отаман тош, –
Деди
Қарға,
Қа-қа-қағ.
СИЧҚОН
ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Пичанзорда
Сичқонча,
Очган
эмиш дўконча.
Кириб
келди
дўконга
Харидорлар
бир қанча,
«Марҳабо!»
– дер Сичқонча.
Бунда
ҳар хил
донлар бор,
Сули,
арпахонлар
бор.
Итдан
қолган
чандирлар,
Қаттиқ-қоқмоч
нонлар бор,
«Опқолинг!»
– дер Сичқонча.
Жавдар
олди ёш Ҳакка,
Хўроз
эса – хом
макка.
Олтин
рангли буғдойлар
Ёқиб
қолди
Читтакка,
Хурсанд
турар Сичқонча.
Боқмай
чандир ва
донга,
Келган
каби меҳмонга,
Мўйлов
бураб
мулойим,
Мушук
кирди дўконга...
Ғойиб
бўлди Сичқонча.
БУЗОҚ
ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Ёмғир
ёғди ўтлоққа,
Яллама-ялло,
ялло.
Мазза
бўлди Бузоққа,
Яллама-ялло,
ялло.
Кўк
майсалар
шудрингда,
Яллама-ялло,
ялло,
Ўхшар
эмиш
бодрингга,
Яллама-ялло,
ялло.
Бузоқ
менга
«юр-юр», дер,
Яллама-ялло,
ялло.
Сен
ҳам ажриқ еб
кўр, дер,
Яллама-ялло,
ялло.
КАЛАМУШ
ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Каламушвой,
Каламуш,
Сенга
Юмрон
холамиш.
Ўткир
эмиш тишларинг,
Икки
кўзинг
оламиш,
Каламушвой,
Каламуш.
Каламушвой,
Каламуш,
Ўртоғинг
бир галамиш.
Улар
ҳолин сўрасак,
Нонуштаси
чаламиш,
Каламушвой,
Каламуш.
Каламушвой,
Каламуш,
Чор
тарафинг
даламиш.
Арпа
пишса далада,
Текин
ейсан, ғаламис...
Уялгин,
э, Каламуш!
ҚЎНҒИЗ
ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Қўнғиз
кезар
яйловни,
Бураб
олиб
мўйловни.
Дўмбира-дўм-дўм,
Дўмбира-дўм.
Қорни
бунча дўмпайган?
Кўпроқ
нарса еб қўйган.
Дўмбира-дўм-дўм,
Дўмбира-дўм.
Юмшоқ
ерни
кавлайди,
Ердан
нима овлайди?
Дўмбира-дўм-дўм,
Дўмбира-дўм.
Кундуз
ўйнаб, ҳам
ишлаб,
Тунда
ухлар
пишиллаб.
Дўмбира-дўм-дўм,
Дўмбира-дўм.
ТУЛКИ
ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Бир
чеккада писиб
юрар,
Кўзларини
сузиб юрар
Тулки
хола –
Кулки
хола.
Узун
думи
супургидир,
Тунда
келар
«шипир-шипир»
Тулки
хола –
Кулки
хола.
Ёқтиргани
малла
Хўроз,
Қарғания
хушлар бир оз
Тулки
хола –
Кулки
хола.
Қуёнчани
қувлаб қолар,
Тутолмаса,
увлаб қолар
Тулки
хола –
Кулки
хола.
ТАНДИР
ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Ўтинларни
кавшайсан,
Жуда
очга
ўхшайсан,
Тандиржон.
Иссиққа
зўр
бардошинг,
Тегирмонлар
қондошинг,
Тандиржон.
Нон
пишириб
тинмайсан,
Аммо,
ўзинг
емайсан,
Тандиржон.
Омон
бўлсин деҳқонлар,
Тугамасин
ширмонлар,
Тандиржон.
ДОРБОЗ
БОЛА ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Қайрағочдан
лангар тутиб,
Ўйна,
лочин!
Юрагингни
дангал тутиб,
Ўйна,
лочин!
Бургутлар
ҳам бу
парвозга
Ҳавас
қилгай.
Ботирлар
ҳам сен
шоввозга
Ҳавас
қилгай.
Қўрқоқ
эса ҳавас қилмай
Тураверсин.
Эҳтиёт
бўл, деб
маслаҳат
Бераверсин.
ОЙМОМО ҲАҚИДА
ҚЎШИҚ
Чилдирмасин
осмонда
Дакадунг
чалди оймомо.
Кўрганларин
оламга
Куйлаб
толди оймомо.
Боқиб
сўлғин
гулларга,
Боқиб
сўник
дилларга,
Боқиб
бахтсиз
элларга,
Йиғлаб
олди оймомо.
Лекин
дунё эмас
тор,
Гулгун,
озод юртлар
бор.
Бахтлиларга
бахтиёр
Назар
солди оймомо.
Гоҳи
чўмди
сукутга,
Гоҳи
тўлди умидга,
Ётиб
охир булутга,
Ухлаб
қолди оймомо.
ҒУРРАК
ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Малла
Ғуррак ғуриллар,
Тутзор
томон
пириллар,
У
баландда,
Мен
пастда.
Янги
ўртоқ топдим
мен,
Орқасидан
чопдим мен,
У
баландда,
Мен
пастда.
Ўтиб
боғу
гулзордан,
Етиб
келдик
тутзорга,
У
баландда,
Мен
пастда.
Ғуррак
«ғур-ғур»,
деб қўйди,
Ҳамма
тутни еб қўйди,
Қуруқ
қолдим
Мен
пастда.
ҲЎТИКЧА
ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Ўйнаб
юрар йўлакда
Шалпангқулоқ
Хўтикча.
Оёғида
ярқирар
Тўртта
хиром
этикча...
Сакрамагин,
Хўтикча!
Этикчага
термилиб,
Кўзларини
сузар у.
Шодлигидан
ҳанграса,
Уйқумизни
бузар у...
Ҳанграмагин,
Хўтикча!
Йўлда
тойиб йиқилди,
Этигида
тақа йўқ.
Тўртта
тақа олишга
Чўнтагида
чақа йўқ...
Керилмагин,
Хўтикча!
МАЙМУН
ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Биринчи
бола:
Маймун
ухлар
айвонда,
Ҳамма
ҳайвон ҳайронда.
Маймун
туриб
ўрнидан,
Деди:
«Чўзинг
айрондан»…
(иккинчи
болага
юзланиб)
Давом
эттир
эртакни.
Иккинчи
бола:
Бия
берди
айрондан,
Туя
берди айрондан.
Ит
кандикка
беркинди,
Қўрқиб
Маймун
шайтондан…
Давоми
бор
эртакнинг.
Иккала
бола:
Маймун
тўйиб айронга,
Аланглади
ҳар ёнга.
Кейин
эски извошда
Қайтиб
кетди
ўрмонга…
Тамом
қилдик
эртакни.
ЧУМЧУҚ
ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Қари
Чумчуқ чақимчи,
Сўзини
тинглаб боқинг-чи:
Ёмонлар
у Зағчани,
Синдирди
деб шохчани.
Қари
Чумчуқ чақимчи,
Сўзини
тинглаб боқинг-чи:
Ғийбат
қилар
Турнага,
Қувонар
деб бурнига.
Қари
Чумчуқ чақимчи,
Сўзини
тинглаб боқинг-чи:
Зорланади
Майнадан,
Мўралар
деб ойнадан.
Қари
Чумчуқ чақимчи,
Сўзини
тинглаб боқинг-чи:
Балки
ўша
муттаҳам
Туҳмат
қилар сизга ҳам.
АНИҚ
ҲИСОБ
– Қўлингдаги
Мағиз
қанча?
– Сенга
битта,
Менга
анча.
СОХТА
ДЎСТ
– Мана,
олдим мен
Яп-янги
калиш.
– Кел,
дўст
бўлайлик,
Мен
билан алиш.
КЎРМАГИН
ҲАМ...
– Конфетим
бор...
–
Таъми
қалай?
Кўз
юмиб тур,
Битта
ялай…
САРТАРОШХОНАДА
–
Бўлсанг агар
Сен
ботир,
Мендан
олдин
Соч
олдир.
ТЎП
–
Аввал мақтаб
Шиширишар,
Кейин
тепиб
«Пиширишар».
ҚИШ
– Ташқарида
Нима
бор?
– Пича
совуқ,
Пича
қор...
ИЗЗАТТАЛАБ
– Нега
пашмак
Бермайсан?
– Ейсан...
«Раҳмат»
демайсан.
ЧАПАНИ
– Марс
каттами,
Ер
катта?
– Тортиб
кўрақол
Шартта.
ШАХСАН
ТАНИЙДИГАНЛАРИМ
– Дунёда
ким
Энг
пучуқ?
– Нурмат
билан
Чуғурчиқ.
ГОВМИШ
БУЛУТЛАР
–
Нега ёмғир
Ёғади?
–
Тоғ булутни
Соғади.
ЁРДАМ
ЁРДАМДЕК
БЎЛСИН
–
Ке, ошнажон,
Қўлимдан
торт!
– Аввал
лойга
Дурустроқ
бот.
БЎЛАДИГАНИНИ
ГАПИР
–
Ё нокни чўз
Таранг
қилмай,
Ё
нари тур
Гаранг
қилмай.
«БИЛАҒОН»
– Шунча
денгиз, океан
Керак
нимага?
– Бу
«йўл»ларни
одамлар
Қурган
кемага.
ШЎРЛИК
УЧОЛМАЙДИ-ДА…
– Эшак
нега
Учмайди?
– Учса...
Қайтиб
тушмайди.
ҲАЗИЛКАШ
– Шиппагимни
Ким
олди?
– Кўп
кутди...
Кетиб
колди.
МАҲАЛЛИЙ
ГЕОГРАФИЯ
– Аҳолининг
қалини
Қайси
жойда,
Тўланбой?
– У,
менимча,
домлажон,
Ўн
бешинчи
трамвай.
ХУШХАБАР
–
Тарвуз
Пишди...
Қайранг
Тишни!
ҚИЗҒАНЧИҚ
БИЛАН СУРБЕТ
– Қовоқмантим
Аччиқ
сал...
– Еб
кўрай-чи,
Таваккал!
ЭЧКИЛАР
ТЕАТРИДА
Қўй
пастдан гул
ташлади,
Артист
кавшай
бошлади.
БЎРИЛАР
ШИФОХОНАСИДА
Врачларнинг
вақти чоқ:
Келди
касал Қўзичоқ.
ЭШАКЛАР
СТАДИОНИДА
Майдондаги
ўтни еб,
Бошладилар
сўнг
«теп-теп».
БАҚАЛАР
ИДОРАСИДА
Илон
келди-ю –
«виш-виш»,
Чала
қолди йиғилиш.
ҚАРҒАЛАР
БОҒЧАСИДА
Бахтиёрмиз...
тушдан сўнг
Ўйнаяпмиз
титиб гўнг.
МАЙМУНЛАР
ТЕЛЕВИЗОРИДА
–
Кўрсатамиз
бананни,
Яламанглар
экранни.
СУВАРАКЛАР
МАМЛАКАТИДА
Бўлсанг
қанча югуроқ,
Сарқитдан
тегар кўпроқ.
ЧИВИНЛАР
ТЕЛЕГРАФИДА
«Кутиб
олинг,
аммажон,
Борар
дўстим...
Каркидон...»
ТУЯЛАР
БАЙРАМИДА
Дўстлар,
тўйиб янтоққа,
Юмаланглар
тупроққа!
ЧАЁНЛАР
ОШХОНАСИДА
Қирқоёқлар
– пазанда,
Бош
ошпаз – ёш
Газанда.
ЧУМЧУҚЛАР
БОЗОРИДА
– Бунча
тиқин, машмаша?
– Сотиляпти
итпашша?
ТУЛКИЛАР
РАДИОСИДА
«Тоқат
қилинглар
бир оз,
Сўнгги
бор куйлар
Хўроз».
ҚУЁНЛАР
ТРАМВАЙИДА
Контролёр
– қари Шер,
Билетсизни
тутиб ер.
ИТЛАР
МАГАЗИНИДА
– Сизга
қандай мол
керак?
– Мўрт
занжир, пишиқ
тувак…
БУРГУТЛАР
ДАРСЛИГИДА
«Тутдик
тўртта Қарқуноқ,
Ярмин
едик. Жуфтми,
тоқ?
СИЧҚОНЛАР
КИНОТЕАТРИДА
– Кино
зўрми, опажон?
– Мушукни
қийнар Сичқон...
ЧИГИРТКАЛАР
АРМИЯСИДА
–
Ҳужум қиламиз
бирдан...
Ё
ҳаводан, ё
ердан!
КАЛАМУШЛАР
КЕМАСИДА
Остки
қисмин
емангиз,
Чўкиб
кетар
кемангиз!
ЎРДАКЛАР
АНСАМБЛИДА
–
Эмасмиз-ку
биз Қарға,
Майин
куйланг: «Ға-ға-ға...»
Ўғирланган
паҳлавон
Бўлган
экан бир
ўлка,
Бизнинг
юртдек
чиройли.
Кексалари
донишманд,
Йигитлари
юракли.
Қиз-жувони
чевару,
Кампирлари
гиламчи.
Мамлакатда
йўқ экан
Биронта
ҳам тиламчи.
Аҳил
экан, дўст
экан
Атласчи-ю
дўкондор,
Саркарда-ю
этикдўз,
Бўзчи,
ҳофиз ва
меъмор.
Чопқир
экан сойлари,
Тоғ-қирлари
серсавлат.
Бўлиқ
экан ерлари,
Деҳқонлари
бадавлат.
Кишилари
танти деб,
Тўкин
дея бозорлар,
Ҳавас
қилиб
кетаркан
Ҳинду
уйғур,
озорлар.
* * *
Бунда
ҳар бир йўл,
сўқмоқ
Боққа
бориб
туташар.
Шу
боисдан бу
юртни
Боғли
дея аташар.
Боғлиларга
бош эди
Ўттиз
ёшли
Дурбекшоҳ.
Неки
умид қилса
эл,
Ҳаммасидан
у огоҳ.
Ёқмас
эди хоқонга
Маишатлар,
базмлар.
Ёлғон-яшиқ
мақтову
Ва
ортиқча
таъзимлар.
Доно
санаб ўзини
Қилмасди
кўп насиҳат.
Тинглаб
катта-кичикни,
Иш
кўрарди ҳамжиҳат.
Шоҳнинг
ёри Ойхон ҳам
Оқил,
раҳмдил эди.
Аммо
фарзанд
кўрмасдан,
Юрак-бағри
зил эди.
Тенгсиз
сулув бўлиб
у,
Қилмас
эди ҳеч
пардоз.
Овни
жуда
хушларди,
Эди
тенгсиз
чавандоз.
Маликани
севар шоҳ,
Ётлар
ҳурмат қиларди.
Дуога
қўл очиб эл,
Унга
фарзанд
тиларди.
* * *
Ноғоралар
бонг урди,
Миноралар
зирқирар.
Бозорларда
жарчилар
Халойиққа
қичқирар:
—
Чумчуқ отган
овчилар,
Қиз
пойлаган
совчилар,
Эшак
минган боболар,
Эчки
соққан
момолар,
Ўсма
қўйган
келинлар,
Чапани
ўспиринлар,
Эшитмадим
деманглар,
Уйда
овқат
еманглар!
Шоҳ
қасрида
бугун тўй,
Минг
пуд гуруч,
Беш
минг қўй,
Қозонларга
босилди,
Дастурхонлар
ёзилди!
Ўғил
кўрди
Дурбекшоҳ,
Маликамиз
омон-соғ.
Шаҳзода
оқ йўргакда —
„Пиш-пиш“
ухлар,
Гўдак-да!
Дўстлар,
тўйга марҳамат,
Қимиз
ичинг, енг овқат.
Қорин
тўйгандан
кейин,
Бирга
тушамиз ўйин!
* * *
Азим
тоғлар
ортида
Даврон
сурар
Шармоншоҳ.
Атрофдаги
ишларни
Кузатар
у мисли зоғ.
Боқиб
„Топқир
ойна“га
Кекбу
деган жодугар,
Оламда
не юз берса,
Хоқонга
қилар хабар.
Қанча-қанча
ўлкалар
Тобе
эди Шармонга.
Енголмасдан
Дурбекни,
Юрар
ҳануз
армонда.
У
боғлилар
устига
Қўшин
тортиб икки
бор,
Ҳар
иккала
жангда ҳам
Бўлган
эди тору мор.
Шундан
бери хоқоннинг
Юрагида
дард-алам.
Боплаб
қасос олмоқ-чун
Кутиб
юрар қулай
дам.
* * *
Боқиб
бир кун
жодугар
Ўша
„Топқир
ойна“га,
Шармоншоҳга
жавради,
Ўхшаб
чўғкўз
майнага:
—
Боғлиларнинг
юртида
Бугун
катта
тантана.
Дурбек
тахтда
илжайиб —
Ўтирибди,
Ҳу,
ана.
Дошқозонлар
остида
Баланд
ёнар оловлар.
Ёш-қарининг
лунжида
Манти,
кабоб,
паловлар.
Дутор
чертар
ялпайиб,
Тегирмончи
бир бобо.
Ўйин
тушар ўртада
Қалам
қошли ҳурлиқо.
Сут
эмизар
малика
Тўлпоққина
гўдакка.
Бешик
безаб энага,
Упа
суртар
сумакка.
Шаҳзодага
Ҳурбек деб
Исм
қўймиш эл
шодон.
Пайти
келиб бу
гўдак
Бўлар
машҳур паҳлавон.
Филдек
басти билан у
Бузиб
ўтар ғовларни.
Тирқиратар
қуёндек,
Манман
деган
ёвларни.
Қўпоради
тоғни ҳам,
Келиб
қолса
хонаси...
Уни
мағлуб
этолгай
Фақат
туққан онаси.
* * *
Жодугарнинг
сўзидан
Дили
бўлиб сим-сиёҳ,
Тунда
Ҳурбек ҳақида
Ўйлаб
ётди
Шармоншоҳ.
Ҳузурига
эрталаб
Чорлаб
айёр Кекбуни,
Ўта
разил бир
ишга
Даъват
қилди шоҳ
уни:
—
Салтанатнинг
тақдири
Қисман
сенга боғлиқдир.
Айтганимни
бажарсанг,
Ўнов
панжанг ёғлиқдир.
Тарк
этасан
бугуноқ
Туз
ичган бу шаҳрингни.
Тенгдан
ишга соласан
Тўқсон
тўрт минг
макрингни.
Фармон
шуки,
Ҳурбекни
—
Тирик
келтир
ўзимга.
Ҳеч
бўлмаса,
мурдасин —
Кўрсатурсан
кўзимга.
Кекбу
мағрур
тиржайди:
—
Вазифа кўп қийиндир.
Аммо
мендек
маккорга
Бу
иш оддий
ўйиндир.
Бир
юмалаб
жодугар,
Шум
бургутга
айланди.
Қанотларин
силкитиб,
Узоқ
йўлга
шайланди.
* * *
Бургут
бўлиб
жодугар,
Ошиб
ўтди тоғликни.
Каптар
бўлиб кезди
сўнг
Тинч
ва обод Боғлини.
Шоҳ
саройи ёнида
Ўралашди
ит бўлиб.
Охир
кирди ичкари,
Миттигина
бит бўлиб.
Зарар
қилмас
Аввал
у
Аҳвол
билан
танишса.
Барбод
бўлар ҳамма
иш,
Агар
пича
янглишса.
Хаёл
суриб тун
бўйи,
Қилар
ишни режалаб,
Тўтиқушга
айланди
Қаллоб
Кекбу
эрталаб.
* * *
Ўз
тахтида
Дурбекшоҳ
Ўтирарди
вақти хуш.
Шу
пайт
Мармар
дарчага
Келиб
қўнди тўтиқуш.
Одоб
билан бош
эгиб
Чиройли
бу парранда,
Деди:
—
Салом, улуғ
шоҳ,
Оламдаги
зўр банда!
Бундан
завқи жўшган
шоҳ
Кулиб
қўйди
вазирга.
Вазир
қаҳқаҳ
урганча,
Боқди
барча
нозирга.
Ҳиринглашди
нозирлар,
Қизил
кириб бетига.
Шоҳ
дарчага
ўгрилиб,
Ҳазиллашди
тўтига:
—
Жуда очга
ўхшайсан,
Қуюқ
салом деб қолдинг.
Пардоз-андоз
қилволиб,
Қайси
гўрдан кеп қолдинг?
Тўти
деди:
—
Мен асли
Туғилганман
Бомбейда.
Қўлдан-қўлга
ўтдиму,
Бўлдим
жуда кўп
жойда.
Охир
мени Эронда
Сотиб
олди бир дарға.
Мен
шўрликдан
дурустроқ
Яшар
эди пўмқарға.
Ётар
эдим оч-наҳор,
Эгам
чилим
чекканда.
Қизарардим
номусдан
Мени
айниб
сўкканда.
Фурсат
пойлаб
Бир
куни
Қочдим
синиқ қафасдан.
Толеимга
шукурки,
Қутулдим
у нокасдан.
Кулиб
деди
Дурбекшоҳ:
— Қўй,
ўксинма,
Доно
қуш.
Бу
саройда
сенга ҳам
Топилади
бирон иш.
* * *
Қушни
қўлга қўндириб,
Дурбек
кирди хонага.
Гўдакчани
папалаб
Ўтирарди
энага.
Қушни
кўргач,
Кампирни
—
Босди
бирдан таҳлика...
Таъзим
қилиб,
Хоқонни
—
Қарши
олди малика.
Сўнг
чиройли
тўтини
Завқи
жўшиб
кузатди.
Силамоқ-чун
патларин,
Қўлин
аста узатди.
Шоҳ
деди:
—
Бу доно қуш
Тортмиш
жуда кўп
алам.
Энди
сизнинг меҳрингиз
Бўлсин
унга сал малҳам.
У ҳаттоки
ўхшатиб —
Куйлай
олар
„алла“ни.
Ухлаб
қолса энага,
Овунтирар
болани.
Деди
шунда энага:
—
Шоҳим, сиздан
илтимос,
Бу
тўтини қафасга
Солиб
қўйсак, бўлур
соз.
Қуш
тортади
аслига,
Қанча
оқил
бўлмасин.
Шўхлик
қилиб,
Ҳурбекнинг
Юз-кўзига
қўнмасин...
Томоқ
қириб
Дурбекшоҳ,
Ўйланди-ю
бир нафас,
Жавоб
қилди:
— Ҳа,
майли,
Буюрамиз
зар қафас.
* * *
Чиқиб
кетгач
Дурбекшоҳ,
Кампир
боқди
Ойхонга:
— Қулоқ
солинг,
маликам,
Бир
марта мен
нодонга.
Бу
қуш менга
нечундир
Кўринди-да
шубҳали.
Совуқ
боқди
гўдакка,
Кириб
келган маҳали.
Теваракни
кузатди
Диққат
билан у нуқул.
Менимча,
бу тўтидан
Узоқроқ
юрган маъқул.
Жилмайди
ёш малика,
Юзи
ўхшаб
офтобга:
—Шоҳнинг
гапин қайтармоқ
Тўғри
келмас одобга.
Балки
чиндан ҳақдирсиз
Кўпни
кўрган Сиз қари...
Биз
тўтини
Қафасдан
Чиқармаймиз
ташқари.
* * *
Ойхон
ўғлин эмизиб,
Ухлаб
қолди
тўшакда.
Онажонин
ачомлаб,
„Чуп-чуп“
эмар гўдакча.
Елкадаги
оғриғи
Кучайганда
зирқираб,
Жажжи
Ҳурбек дод
солди
Типирчилаб,
чирқираб.
Кўзин
очиб малика
Уйқусираб
боққан он,
Қўлга
олди гўдакни
Энагаси
гиргиттон.
Кўриб
гўдак
елкасин,
Чақнаб
кетди нақ
кўзи.
Оппоққина
йўргакдан
Сизар
эди қон изи.
Кампир
деди:
—
Вой, қаранг,
Йўргакда
қон қотибди.
Узугингиз
Ҳурбекнинг
Елкасига
ботибди!
Ўғлин
қучди малика,
Олам
унга тор эди...
Унинг
никоҳ узуги
Уч
қиррали зар
эди.
Малҳам
билан
Тез
кунда
Битиб
кетди бу яра.
Лек
барибир
елкада
Тамға
қолди уч қирра.
*
* *
Шинам
хона.
Ярим
тун.
Ҳамон
уйғоқ тўтиқуш.
Сокин
ухлар чақалоқ,
Кўрётгандек
ширин туш.
Тугаб
кунлик юмуши,
Ором
кириб танага,
Чақалоқнинг
ёнида
Мудраб
ётар энага.
Ойни
ямлаб ютган
чоқ
Аждарсимон
кўк булут,
Маккор
қушнинг
кўзида
Яллиғланди
бир умид.
Рўйи
замин уйқуда,
Борлиқ
гўё гунг ва
кар.
Пашша
бўлиб,
Қафасдан
—
Учиб
чиқди жодугар.
Сўнг
бургутга
айланиб,
Чангаллади
йўргакни.
Учиб
чиқди
дарчадан,
Кўтарганча
гўдакни.
Чақалоқнинг
йиғиси
Бирдан
бузди
сукутни.
Кампир
чўчиб уйғониб,
Кўрди
ўғри
бургутни.
Нотинч
қилди
саройни
Энаганинг
фарёди.
Эҳ,
қанийди
кампирда
Бўлса
лочин қаноти!
* * *
Маккор
Кекбу
керилиб,
Кириб
келди қасрга.
Мамнун
боқди
Шармоншоҳ
Йўргакдаги
асирга.
Деди,
қўлга
оларкан
Кўзи
ўйноқ
гўдакни:
—
Паҳлавон деб
ўйлайсан
Наҳотки
шу сўтакни?
Унинг
сўзи тугамай,
Бола
ногоҳ мушт
урди.
Синган
тишин
Шармоншоҳ
Гиламчага
тупурди.
Ғазабланиб
деди сўнг:
—
Кўрмаган-да
тарбият.
Бу
баттолни
ётларга
„Ўғлим“
дейиш ҳам
уят.
Унинг
катта ачаси
Менга
хола,
десамми?
Ёки
ўгай опамдан
Қолган
бола,
десамми?
Ҳиринглади
жодугар:
—
Ўзингизда
ихтиёр,
Сиз
„итимсан“
десангиз,
Ётлар
бундан
бахтиёр.
* * *
Қуёш
ботди,
Ой
чиқди,
Сувлар
оқди ўн беш
йил.
Бу
орада
Дурбекнинг
Юрак-бағри
бўлди чил.
Қаттиқ
санчса
кўкраги,
Боғни
кезар у беҳол.
Сутга
ташна
гўдакни
Эслатади
навниҳол.
Қутулмоқ-чун
ғашликдан
Овга
чиқса гоҳ-гоҳи,
Ўхшаб
кетар Ҳурбекка
Қочаётган
ёш оҳу...
Дурбек
роса ўн беш
йил
Куйди
фарзанд доғида.
Унутмади
ўғлини
Касалида,
соғида.
* * *
Боқиб
„Топқир
ойна“га,
Ирғишлади
жодугар.
Шармоншоҳга
шу заҳот
Олиб
кирди
хушхабар:
—
Суюнчидан
чўзсинлар,
Саодатли
эй, хоқон.
Бугун
Дурбек
танасин
Тугалай
тарк этди
жон.
Чол-кампирлар
азадор,
Қиз-жувонлар
мотамда.
Ямоқчи-ю
заргарлар,
Қўйчивонлар
мотамда.
Кўзёш
тўкар ясовул,
Йиғлаб
турар сипоҳи.
Эшитилар
саройдан
Маликанинг
оҳ-воҳи...
Шодон
қарсак урди
шоҳ:
—
Хазиналар
очилсин,
Жодугарнинг
бошидан
Оз-моз
олтин
сочилсин!
* * *
Наврўз
келиб,
Деҳқонлар
—
Ерга
уруғ сочган
чоқ,
Боғлиларнинг
юртига
Босиб
кирди
Шармоншоҳ.
Кетмон
қолди увотда,
Тўхтаб
қолди қўш-омоч.
Ёш-қарининг
қўлида
Қилич
яна яланғоч.
Бинафшалар
топталди,
Жилғалардан
оқди қон.
Яксон
бўлди ўтовлар,
Ёнди
дон ва
тегирмон.
Ўн
кеча-ю ўн
кундуз
Давом
этди қирғин,
жанг.
Босқинчилар
тўдасин
Ҳоли
охир бўлди
танг.
Сичқонлардек
тирқираб,
Ёвлар
ортга
чекинди.
Жони
омон қолганлар
Қир
ортига
беркинди.
* * *
Ранги
ўчган
Шармоншоҳ
Кириб
келди
чодирга.
Хомуш
боқди
Кўрпада
—
Ётган
Хашпаш
ботирга.
Ботир
ўхчиб
йўталиб,
Томоғини
ўради.
Таъби
хира хоқондан
Хавотирли
сўради:
—
Адашмасам,
жанг-жадал
Охирига
етгандир?
Қайсарпадар
мамлакат
Қўлимизга
ўтгандир?
Қўл
силтади
Шармоншоҳ:
—
Расво бўлди ҳаммаси.
Бетоблигинг
душманга —
Қўл
келяпти,
чамаси.
Ўн
беш ёшли
ботирнинг
Жаҳли
чиқди бу
гапдан.
Деди:
—
Айтган
эдим-ку,
Кутинг
дея бир ҳафта...
Сўнг
қичқирди ғижиниб:
—
Беринг қилич-совутни.
Душманларим
ўзига
Тайёрласин
тобутни!
Шоҳ
қувониб тиржайди:
—
Яхшиямки сен
борсан.
Ахир
ўгай опамдан
Қолган
ёлғиз
ёдгорсан.
Хашпаш
ечиб
кўйлагин,
Ташлар
экан сандиққа,
Елкасини
сийпалаб,
Қараб
қўйди чандиққа.
Кийиб
қизғиш
либосин
Ва
пахтали
камзулин,
Мис
совутга
бурканди,
Яланғочлаб
шамширин.
* * *
Дубулғали
малика
Турар
ўтов ёнида.
Инграб
келди бир
чопар,
Беланганча
қонига:
—
Аҳволимиз
жуда танг,
Ҳолдан
тойди
йигитлар.
Улардаги
сўнгги куч —
Она
айтган
ўгитлар.
Қирғин
солди
бизларга
Хашпаш
деган бир
ботир.
Уни
мағлуб
этишга
Билмам,
Қайси
дев қодир...
Мард
ва жасур
малика
Лаънат
ўқиб сур
ёвга,
Жанггоҳ
сари отилди
Миниб
учқур
бедовга.
* *
*
Хашпаш
бетоб бўлса ҳам,
Шиддат
билан жанг қилди.
Кўк
майсалар
устини
Қондан
қизил ранг қилди.
Кирган
сайин чуқурроқ
Ёт
лашкарнинг
ичига,
Чарчоқ
кетиб, гўёки
—
Куч
қўшилар
кучига.
Дош
беролмай боғлилар,
Чекингани
чоқ даштга,
Ён
томондан бир
отлиқ
Ҳужум
қилди
Хашпашга.
Жадал
келиб
чавандоз
Унга
қилич
тортган он,
Хашпаш
ботир қўлидан
Учиб
кетди мис қалқон.
Икки
қилич ҳавода
Тўқнашди-ю
икки бор,
Гўё
ботир
билагин
Тарк
айлади
куч-мадор.
Қилич
унинг
совутин
Ўтган
чоғда
тимдалаб,
Хашпаш
ботир
тулпордан
Тушди
ерга юмалаб.
* * *
Олға
юрди боғлилар,
Бу
ютуқдан руҳланиб.
Чодирида
Шармоншоҳ
Ётар
титраб,
бурканиб.
Отдан
тушди
чавандоз,
Якун
ясай деб
жангга.
Бир
туртишда
Хашпашни
Қапиштирди
харсангга.
Қилич
қадаб малика
Ўз
ўғлининг бўғзига,
Борлиқ
ғазаб-нафратин
Сочди
унинг юзига:
—
Ёв лашкари қирилса,
Элим
учун қасос
бу!
Бурдаланса
Шармоншоҳ,
Эрим
учун қасос
бу!
Ичсам
сенинг қонингни,
Болам
учун қасос
бу!
Жазо
тортса босқинчи,
Олам
учун қасос
бу!
Тушунмаган
бўлса-да
Бу
сўзларни ёш
полвон,
Рақиб
аёл экани
Қилди
уни лол-ҳайрон.
Қилич
тиғи кучлироқ
Ниқталган
пайт бўғзига,
Аёл
таққан зар
узук
Шуъла
сочди кўзига.
Хашпаш
ботир
аёлнинг
Кўзларига
боқди тик.
Елкадаги
чандиқнинг
Акси
эди бу узук!
Гарчи
мағлуб бўлса ҳам
Мағрур
турган ёш
полвон,
Қилди
қўққис
илтижо
Вужудида
титраб жон.
Тинмай
„Ман-у-у,
ману!“ — деб,
Такрорларди
бир сўзни.
(Ўз
тилида „она“
деб,
Ёшлар
эди у кўзни).
Жаҳли
сўнмай,
Малика
—
Кинояли
жилмайди:
—
Ўлдиришни
биласан,
Бироқ
ўлгинг
келмайди.
Қулоқ
солиб
додингга,
Кечирсам
сен йиртқични,
Демак,
душман қўлига
Қайтарурман
қилични.
Йигит
баттар
зорланиб,
„Ман-у-у!“
— дея
бўкирди.
Йиртиб
ташлаб
совутин,
Елкасини
ўгирди.
Ойхон
унга қиличин
Санчмоқ
бўлиб турган
он,
Кўриб
таниш чандиқни,
Қалқиб
кетди ногаҳон.
* * *
Боя
улар ёв эди,
Энди
йиғлаб,
ўпишар.
Она
қучар болани,
Бола
унга ёпишар.
„Ману,
ману“ деб
Ҳурбек
—
Маликага
суйканар.
Она
унга
термилиб,
Таъна
билан
куйканар:
—
Наҳотки, ўз
тилингдан
Йироқ
бўлсанг
шунча ҳам?
Ҳеч
йўқ, „она“
дейишни
Билмадинг-а,
жон болам.
Яхшиямки
елкангда
Бор
экан шу
нишона,
Йўқса,
сени ўз онанг
Қиларди
шўр пешона.
Кирганинг-чун
жанггоҳга
Юртдошингга
ғов бўлиб,
Туғилган
ўз ерингга
Кўмилардинг
ёв бўлиб.
Ҳеч
кимсанинг
шафқатин
Уйғотмасди
кўзёшинг.
Жасадингни
тепалаб
Ўтар
эди қондошинг...
* * *
Онага
хос меҳр-ла
Ўғлин
қучиб малика,
Илтижоли
товушда
Нидо
қилди
фалакка:
— Ҳеч
бандани,
Эй,
Тангрим,
Жудо
қилма элидан,
Фарзандларни
онадан
Ҳамда
она тилидан!
* * *
Бу
ҳикматни боғлилар
Тугиб
олиб дилига,
Шундан
„она тили“
деб
Ном
қўймишлар
тилига.
Эртакларда
кўпинча
Ўзгаради
ном ва жой.
Ўша
жасур боғлилар
Бизга
аждод, ҳойнаҳой.
Чунки,
биз ҳам
ўшандай
Бой
ўлкада
яшаймиз.
Тилимизни
эъзозлаб,
„Она
тили“
атаймиз.
Севиб
юрак-юракдан
Юртимизни
бизлар ҳам,
Уни
ёвдан қўришга
Дилда
ичганмиз қасам...
*
* *
Кечиргайсиз,
Ошналар,
Кетиб
қолсам
хушлашмай.
Ушбу
эртак ҳақида
Баҳслашинглар
муштлашмай.